Яхши инсон мушкул онда виждонини унутмас,
Кам топса ҳам, мискин учун эҳсонини унутмас.
Кўп ичида камтар юргай, берилмагай киборга,
Тўқ чоғи ҳам қашшоқ ўтган ҳар онини унутмас.
Ишқ фарзин ким садоқат ё вафо, деб англаса,
Чиқса, чиққай ширин жони, туғёнини унутмас.
Ҳар кимсага тақдирин баҳосини халқ бергай,
Чин фидони рағбат айлар, қурбонини унутмас.
Доим илиқ ўлкаларда ором сақлар лайлаклар,
Лек полопон бўлган жойи - маконини унутмас.
Эл дардида яшай олсанг умрнинг ҳар кунида,
Оқибатда, эл ҳам йўқлаб, Фармонини унутмас.
@farmontosh
2025 йил 16 январь.