Ота ўлимидан олдин фарзандини чақириб, қўлига бир соат тутқазди.
- Бу соат 200 йил олдин ясалган. Бизга бобонгнинг боболаридан мерос қолган. Сен буни маҳалла бошидаги соатсозга олиб бориб, сотмоқчи эканингни айт ва унинг жавобини менга келтир, - деди. Ўғил бориб, соатсоздан:
- Бунинг эски экан, беш доллар бераман, деган жавобни олиб келди.
- Энди буни антиквар-ноёб нарсалар сотиладиган дўконга олиб боргин, - деди ота.
У ерга борган ўғил дўкондорнинг «беш минг доллар бераман» деган жавоби билан қайтди. Ота яна ўғлини юбора туриб:
- Энди буни давлат музейига олиб бориб, сотмоқчи эканингни айт, - деди. Музейга бориб, отаси ёнига жуда ҳайратланган ҳолда қайтган ўғил:
- Музейдагилар бир мутахассисни чақиртириб, уни яхшилаб текширганларидан сўнг шу бир парчагина темирни бир милион доллар деб баҳолашди-я, - деди.
Шунда ота деди:
- Болам, сенга ўргатмоқчи бўлганим, сенинг жойинг қадрингни тўғри билишадиган жойда. Ўзингни нотўғри ерга қўйиб, қадрингга етмасалар, бировдан эмас, ўзингдан ўпкала.