Гоҳи дил сезмайди нур
эрта тонг отганда ҳам,
Гоҳи дил равшан турар
гар қуёш ётганда ҳам.
Ким самимий бўлса гар доимо қадри баланд,
Шаън нархи тушмагай
дўст агар сотганда ҳам.
Яхши инсон ҳар хатога айламас кин ёки қасд,
Ўзга айбин авф қилар кўнглига ботганда ҳам.
Чин юракдан қалбига топсангиз йўл, ҳар киши,
Айлагай хислат, меҳр
дийда гар қотганда ҳам.
Аҳли ғофил ёки нодон
бир умр лоқайд, беғам,
Фикри уйғонмайди лек, кўзни уйғотганда ҳам.
Танти инсон Фармоно, Ҳаққа ихлос келтирар,
Бемажол бир ҳол ўлим таъмини тотганда ҳам.
@farmontosh
2025 йил 15 январь.