Ишқ агар маст айласа, ёр сенга жонон бўлар,
Сен анга жон бўлгасен ё, сенга у ё жон бўлар.
Ҳар ниҳол эккан, аёнки, боғбон бўлмас, вале,
Парвариш айлаб ниҳол у боғига боғбон бўлар.
Ҳар ўғил-қиз наслидин олмагай хислат агар,
Улғайиб турганда ҳатто барибир нодон бўлар.
Аҳли ғофилдан, қара, шон ила ном қолмаган,
Шукру виждон соҳиби у- соҳиби даврон бўлар.
Кимки шайтон измида ахтарур бойлик, амал,
Оқибат тақдири хору, умри ҳам армон бўлар.
Иқтидорингни фидо айла, Фармон, элга сен,
Ким, садоқат айлагай, унга чин ўғлон бўлар.
@farmontosh
2025 йил 13 январь.