Интилма ой олмоққа қўлларинг етмас магар,
Халққа қилма овоза, иш чала, битмас магар.
Йўлга йўлдошни мудом танла иймон аҳлидан,
Вафо кўрсатгай чиндан йўлида йитмас магар.
Улфатчиликка мойил
бўлган кас содиқ эмас,
Дўст эмас у, мушкулда кифтини тутмас магар.
Билмагай роҳатни ҳеч кимда йўқдир қаноат,
Ё омаддан бенасиб , мавридин кутмас магар.
Бори феъл авлод учун аждодидин ўтгай азал,
Қайдан олгай ибратин, наслидин ўтмас магар.
Фармон, байту ғазални
не сабаб битдинг ахир,
Ки, ўқиб, бир хаста дил ғамлари кетмас магар.
@ farmontosh
2025 йил 10 январь.