Олий судда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 33 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди
Давлатимиз раҳбари томонидан байрам санаси муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳи давлат мукофотига муносиб деб топилиб, уларнинг орасида судьялар ҳам бор.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси Нишанмурод Мирзаалимов ва Самарқанд ҳарбий судининг раиси Баҳриддин Ахмедов - “Содиқ хизматлари учун” медали, Хоразм вилояти маъмурий судининг раиси Жамила Султанова - “Шуҳрат” медалига сазовор бўлиб, бугун уларга давлат мукофотлари тантанали равишда топширилди.
Шунингдек, байрам тадбирида суд фахрийлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди судья ва ходимлари Олий суд раисининг Фармойиши билан таъсис этилган “Бенуқсон хизмати учун” кўкрак нишони билан тақдирланди.
Каналга уланиш: @fargonaviloyatisudlari