Фарғона вилояти судлари | Расмий канал


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Право


Фарғона вилоят судларининг расмий канали

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Право
Статистика
Фильтр публикаций


#қонунчиликдаги_ўзгаришлар

“Болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент Фармони (ПФ-185-сон, 14.11.2024 й.) қабул қилинди

🔰Фармонга кўра 2025 йил 1 февралдан бошлаб

➖фарзандини тарбиялашдан воз кечмоқчи бўлган оналар, шу жумладан, ҳомиладор аёллар учун болалар уйларида “Оналар маскани” хизмати йўлга қўйилади;

➖ижтимоий ҳимояга муҳтож болалар оилага тарбияга (патронат) фақат уларнинг қариндошларига берилади;

➖етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг яшаш харажатлари, оилавий болалар уйини ташкил этган фуқароларга болани тарбиялагани (парваришлагани) учун ажратиладиган маблағлар тарбияланувчилар умумий ўрта, ўрта махсус ва бошланғич профессионал таълим муассасаларини тамомлагунига қадар берилади;

🔹2025 йил 1 мартдан бошлаб ёлғиз она (ота)га бир нафар фарзанди учун бола(лар) 3 ёшга тўлгунига қадар мактабгача таълим хизматидан фойдаланиш учун БҲМнинг 1 ярим бараваригача (562 минг 500 сўмгача) миқдорда моддий ёрдам берилади.
(бунда моддий ёрдам эгизакларнинг ҳар бири учун берилади).

🔹“Инсон” марказлари боланинг соғлиғини тиклаш ва реабилитацияси учун қўшимча харажатларни бола фойдасига ундириш бўйича судга мурожаат қилганда давлат божини тўлашдан озод этилди.

🔹Алимент тўлаётган ота ёки онанинг моддий аҳволидан қатъи назар давлат ёки нодавлат муассасаларнинг тўлиқ таъминотида бўлган вояга етмаган болага тўланаётган алимент миқдорини суд томонидан камайтириш ёки уни алимент тўлашдан озод қилинмайди.

🔹Олий таълим муассасаларини тамомлаган етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ёшлар давлат фуқаролик хизматига танловсиз қабул қилинади.

Каналга уланиш: @fargonaviloyatisudlari






Фурқат туманида пробация ҳисобида турган назоратдаги шахслар иштирокида сайёр суд мажлиси ўтказилди

Сайёр судда тайинланган жазони намунали ўтаган ва меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган 12 нафар маҳкумлар жазодан муддатидан илгари шартли озод қилинди. Жазо ўташдан бўйин товлаган 3 нафар маҳкумнинг жазоси оғирроқ жазо турига, шундан 2 нафарнинг жазоси озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилди.

Каналга уланиш: @fargonaviloyatisudlari


Репост из: YURIDIK PLATFORMA


Репост из: YURIDIK PLATFORMA
#Қонунчиликни_ўрганамиз

🔰Йўл ҳаракати қоидалари (Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 апрелдаги 172-сон қарорига 1-ИЛОВА)га асосан

❗️Қуйидаги ҳолларда автомашинада қувиб ўтиш (авгон) қуйидаги ҳолларда ТАҚИҚЛАНАДИ:

➖тартибга солинган чорраҳаларда;

➖тартибга солинмайдиган чорраҳаларда асосий ҳисобланмайдиган йўлларда ҳаракатланишда;

кўприкларда, йўл ўтказгичларда, эстакадаларда ва уларнинг остида;

пиёдалар ўтиш жойларида;

темир йўл кесишмаларида ва уларгача 100 метрдан кам масофа қолганда;

қувиб ёки айланиб ўтаётган транспорт воситаларини;

тепаликнинг охирида ва йўлнинг кўриниши чекланган жойларида;

3.20 ва 3.22 йўл белгилари таъсир оралиғида.

Каналга уланиш: @yuridikplatforma


⚡️Олий суд раҳбарияти томонидан жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини қабул қилиш жадвали

Олий суд раиси Бахтиёр Исламов — ҳар ойнинг ИККИНЧИ ЖУМА КУНИ соат 10:00 — 13:00, 14:00 — 15:00.

Олий суд раисининг биринчи ўринбосари Икрам Муслимов (жиноят ишлари бўйича) — ҲАР КУНИ соат 09:00 — 13:00, 14:00 — 18:00.

Олий суд раиси ўринбосари Шухрат Полванов (иқтисодий ишлар бўйича) — ҲАР КУНИ соат 09:00 — 13:00, 14:00 — 18:00.

Олий суд раиси ўринбосари Олимжон Исмаилов (фуқаролик ишлари бўйича) — ҲАР КУНИ соат 09:00 — 13:00, 14:00 — 18:00.

Изоҳ: дам олиш кунлари ва хизмат сафарида бўлган кунлар бундан мустасно.

Олий суд раисининг қабулига раис ўринбосарининг қабулидан сўнг (раис ўринбосарининг жавоб хатини олгандан кейин), ўринбосар қабулига эса судлов ҳайъатининг қарорини олгандан сўнг кирилади.

Олий суд раиси қабулига ёзилиш, шикоят ва унда келтирилган важларни тасдиқловчи далиллар ҳамда суд қарорларини илова қилган ҳолда бевосита Олий суд қабулхонасига топшириш ёки интерактив хизматлар портали (qabul.sud.uz) орқали амалга ошириш мумкин.

Рўйхатдан ўтиш👈

Каналга уланиш: @fargonaviloyatisudlari


#иқтибос

Жазоланган жиноятчи - барча разиллар учун намунадир, ноҳақ жазоланган - барча ҳалол инсонларнинг виждони масаласидир.


🗣Жан де Лабрюйе́р (1645-1696 й.)

Каналга уланиш: @fargonaviloyatisudlari


Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг қарори ......... кучга киради. Нуқталар ўрнига тўғри жавобни белгиланг.
Опрос
  •   а) расмий эълон қилинган кундан эътиборан
  •   б) расмий эълон қилинган кундан 10 кун ўтгач
  •   в) расмий эълон қилинган кундан 20 кун ўтгач
  •   с) расмий эълон қилинган кундан 30 кун ўтгач
86 голосов


Қ ў ш и м ч а а х б о р о т

Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судида блогер очиқ суд мажлисидан чиқариб юборилган ҳолат бўйича хизмат текшируви тайинлангани, натижаси юзасидан қўшимча ахборот берилиши маълум қилинганди.

Фарғона вилоят судлари судьялари малака ҳайъати томонидан ўтказилган хизмат текширувида туманлараро судидаги ҳолат тасдиғини топди.

Хизмат текшируви хулосаси тегишли қарор қабул қилиш учун белгиланган тартибда кўриб чиқилади.

Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати


Каналга уланиш: @fargonaviloyatisudlari


Репост из: YURIDIK PLATFORMA
⚡️ 1 000 nafar talaba-o‘quvchilarni xalqaro IELTS sertifikatiga bepul o‘qitish rejalashtirilmoqda

Talabgorlar 30-noyabrga qadar onlayn shaklda maxsus bot orqali ro‘yxatdan o‘tishlari kerak.

Ro’yxatdan o’tish👈

Manba👈

Каналга уланиш: @yuridikplatforma










Фарғона вилоят суди раиси А.Утаев ва вилоят маъмурий суди раиси Д.Махаматов ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари иштирокида Фарғона шаҳрида сайёр қабул ўтказилди.

Мазкур тадбирда фуқароларнинг жиноят, маъмурий ҳуқуқбузарлик, фуқаролик ва маъмурий соҳаларга оид мурожаатлари ўрганилди.

Сайёр қабулда суд раислари томонидан жами 22 нафар фуқароларнинг мурожаатлари ўрганилиб, шундан 21 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди, 1 таси жойида ижобий ҳал этилди.

Каналга уланиш: @fargonaviloyatisudlari


⚡️2025 йил “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” деб эълон қилинди.

Каналга уланиш: @fargonaviloyatisudlari


⚡️Яширин овоз бериш йўли билан депутатлар Абдулла Ариповни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири лавозимига маъқулладилар.

Каналга уланиш: @fargonaviloyatisudlari


⚡️Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Бош вазири лавозимига Абдулла Арипов номзодини кўрсатди.

Каналга уланиш: @fargonaviloyatisudlari


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенати ваколат муддати қанча?
Опрос
  •   а) 3 йил
  •   б) 5 йил
  •   в) 7 йил
  •   г) 10 йил
256 голосов

Показано 20 последних публикаций.