Солижон Курбанов – “Ибратли судья” мукофоти соҳиби
Давлатимиз раҳбарининг “Судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш ҳамда суд тизимида коррупциянинг олдини олиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони билан одил судловни амалга оширишда юқори рейтинг кўрсаткичга эга бўлган судьяларни “Ибратли судья” мукофоти билан тақдирлаш белгиланган. Бу йил ҳам Судьялар олий кенгаши томонидан одил судловга эришишдаги кўрсаткичлари баробарида ўзининг чуқур билими ҳамда маънавий фазилатлари билан касбдошларига намуна бўлаётган 18 нафар судья “Ибратли судья” мукофотига лойиқ кўрилди.
Мазкур юксак мукофот билан тақдирланганлар орасида Фарғона туманлараро маъмурий судининг раиси Солижон Курбанов ҳам бор. Судьялар олий кенгаши томонидан видеоконференцалоқа тарзида ўтказилган тақдирлаш маросимида “Ибратли судья” деб топилган суд тизими фидойиларига мукофотлар тантанали тарзда топширилди.
Шунингдек, Судьялар олий кенгаши ташаббуси билан тизимда самарали фаолият олиб бораётган судьяларнинг ота-оналари ҳам ташаккурнома билан тақдирландилар. Бундай эътирофга Фарғона вилоят маъмурий судининг судьяси Шерзод Мирзахакимов ҳамда Фарғона ҳарбий судининг раиси Шерзод Хашимовларнинг ота-оналари лойиқ кўрилдилар.
Каналга уланиш: @fargonaviloyatisudlari