⚡️
РЕСПУБЛИКАДА БИРИНЧИЛАРДАН БЎЛИБ ФАРҒОНАДА ГИЛОС ЭКСПОРТИ БОШЛАНДИАйни кунларда Қува тумани боғларида гилос пишди ҳамда экспортга тайёрлаш ишлари қизғин олиб борилмоқда.
Гилоснинг эрта пишар турларига нафақат Ўзбекистонда, балки хорижий давлатларда ҳам талаб катта. Шу боис, вилоятда гилос экспортига алоҳида эътибор қаратилиб, гилос замонавий қадоқланмоқда.
2024-йилда Фарғона вилоятидан 15 минг тонна гилос экспорт қилинган. Асосан, Россия, Хитой, Корея, Литва, БАА, Полша, Украина, Белгия, шунингдек, қўшни Қирғизистон ва Қозоғистонга экспорт амалга оширилган.
👉 @FargonaBugun