🌳 Бугун Қува тумани “Каркидон” сув омбори ҳудудидаги 270 гектар майдонда “яшил белбоғ” лойиҳасига старт берилди. Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда вилоят ҳокимлиги, вилоят секторлари раҳбарлари, бошқарма ва ташкилотлар мутасаддилари, нуронийлар, ёшлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
❇️ Мазкур тадбирда Фарғона вилояти божхона бошқармаси бошқарма бошлиғи бошчилигидаги божхона ходимлари ҳам фаол қатнашди. Тадбир давомида божхона ходимлари томонидан 200 тупга яқин қарағай, каталпа, павлония, қизил клен ва бошқа турдаги манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди. Кўчат экишда ерни юмшатиш ва минераллар билан озиқлантиришга алоҳида эътибор қаратилди. Ушбу ҳудудда “яшил белбоғ” лойиҳаси жадал давом эттирилмоқда.
🔹Telegram 🔹Facebook 🔹Instagram 🔹You yube