Farg'ona viloyati bojxona boshqarmasi rasmiy axborot kanali


Гео и язык канала: Узбекистан, Русский
Категория: Новости и СМИ


Telefon raqami: 73-249-07-00
Бошқарма каналлари:

Facebook: https://www.facebook.com/fvbojxonaboshqarmasi
Инстаграм: https://www.instagram.com/fvbojxonaboshqarmasi/
Youtube: https://www.youtube.com/channel/UCzYfosnlpZ2iAY-jOIo7vnA

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Русский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Республикамиз божхоначилари йил бошидан буён 466 та божхона қонунбузилиш ҳолатларида қиймати 36,2 млрд. сўмлик 11 минг донадан зиёд уяли алоқа воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйишган.


Репост из: HUDUD - MY5 TV | rasmiy kanal
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
1 mlrd. 150 mln. so'mlik telefonlarning noqonuniy olib kirilishini oldi olindi

12:00 04.12.2024

@hududtv


Репост из: O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Шундай дорилар борки, уларнинг таркибида инсон саломатлиги ва руҳиятига фаол таъсир кўрсатувчи кучли таъсир қилувчи моддалар бўлади!

Бу моддалар турлича! Улардан айримларининг ҳаттоки ярим грамини ҳам рухсатсиз олиб юрсангиз, жиноий жавобгарликка тортилишингиз мумкин!

Чунки, таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган дорилардан нотиббий мақсадда фойдаланилса ёки дозаси оширилса ҳалокатли оқибатларга олиб келади?

Лекин, айрим беморлар учун бу дорилар ҳаёт-мамот масаласидир! Хўш, улар бу дориларни қандай қилиб ёнларида олиб юришлари ёки божхонадан олиб ўтишлари мумкин?

Буларнинг барчаси 2024 йил 4 октябрда қабул қилинган "Алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар муомаласини тартибга солиш тўғрисида"ги Низомда кўрсатиб ўтилган ва ундаги қоидалар 2025 йил 6 январдан кучга киради!

Ҳозирда “Залеплон”, “Сибутрамин, “Прегабалин”, “Тропикамид”, “Циклопентолат”, “Габапентин” каби моддалар алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар ҳисобланади.

Божхона қоидаларига риоя қилинг!


Репост из: O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali
#hamkasblarimiz_ijodidN

Ҳамкасбларимиз ижодидан

ОРЗУЛАР САРИ

Менинг дунёйимми бу дунё?
О, бегона дунё!
Келмадимми ахир ўзим истаб?
Йиғлаб қаршиламадимми сиқтаб?
Мана, ол не керак бўлса,
Ол!
Ахир эмасдирми йўлингга муштоқ
сенинг орзуларинг.
Ҳа, орзуларинг!
Мукаммал туйғуларинг.
Яна не сўроқ?
Ҳа-аа,
йироқ, сен кутган орзулар уммони,
ушалмасми они?!
Қайда эрур тайёр бозори.
Аммо, келадир барчаси бир кунмас бир кун.
Ўша кун!
Эҳ, орзулар, орзулар,
зоҳирон сирлар,
Қисмат, тақдирлар!
Шошма, ўзинг жиловла,
Ҳаёлларга тизгин бер.
Зинҳор ошиқма,
Қўрқма, қаддингни кер!
Ишончга қалбинг боғла.
Мана, сен суйган ўша Ер!
Шу она тупроқ
шу Ватан,
шу замин
қайноқ
кучингга муштоқ.
Ташла эрклик лангарин,
Ёрил, ваҳм-ла қани,
Портла вулқон сингари!
Қани, бўл!
Шижоатга тўл!
Бу борлиқ,
бу Ватан,
бу замин,
отанг, онанг,
ёр-у дўстларинг
сен ила бари
Олға орзулар сари...

Рамазон Боймирзаев (Рамазоний),
Миллий кинология маркази ходими


Репост из: O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali
#donolar_bisotidan
#kun_hikmati

Донолар бисотидан

Қинғирликлар билан ошна тутинган одам ўша қинғирликларнинг асиридир.

Т. Драйзер


Репост из: O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Божхоначи бўлиш истагидаги йигитлар!

Ушбу эълон сиз учун!


Репост из: O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Божхоначи бўлиш истагидаги қизлар!

Ушбу эълон сиз учун!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
❇️ “3 декабрь — Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан Фарғона вилояти божхона бошқармасига бириктирилган Фарғона шаҳрида жойлашган Фарғона болалар Мурувват интернат уйида байрам тадбири ташкил этилди.

🔹Telegram 🔹Facebook 🔹Instagram 🔹You yube


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
❇️ “3 декабрь — Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан Фарғона вилояти божхона бошқармасига бириктирилган Фарғона шаҳрида жойлашган Фарғона вилоят “Ижтимоий қўллаб-қувватлаш маркази”да ҳам байрам тадбири ўтказилди.

🔹Telegram 🔹Facebook 🔹Instagram 🔹You yube


❇️ “3 декабрь — Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан Фарғона шаҳрида жойлашган Фарғона болалар Мурувват интернат уйида байрам тадбири ташкил этилди.

✅ Байрам табриги билан бошланган тадбир интернат уйи тарбиячилари ва тарбияланаётган болажонларнинг бадиий чиқишлари билан давом этди. Тадбирга таклиф этилган эртак қаҳрамонлари болажонларга ўзгача қувонч бағишлади. Бундан ташқари саҳна кўринишлари, куй-қўшиқлар ва рақслар эса болажонларга байрам кайфияти улашди.
✅ Тадбир давомида болажонларга бошқарманинг ва ҳомий ташкилотларнинг совғалари топширилди.

🔹Telegram 🔹Facebook 🔹Instagram 🔹You yube


❇️ “3 декабрь — Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан Фарғона шаҳрида жойлашган Фарғона вилоят “Ижтимоий қўллаб-қувватлаш маркази”да ҳам байрам тадбири ўтказилди.

✅ Тадбирда Фарғона вилояти божхона бошқармаси ходимлари ҳам иштирок этди. Тадбирда сўз олганлар мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг барчаси инсон қадри учунлиги ва ҳеч ким эътибордан четда қолмаслиги таъкидланди.
✅ Тадбир давомида ҳаракатланиш имконияти чекланган яшовчилар ҳолидан ҳам хабар олинди. Уларга байрам кайфияти улашиш мақсадида бошқарманинг совғалари ва гуллар топширилди.

🔹Telegram 🔹Facebook 🔹Instagram 🔹You yube


Репост из: O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali
Д И Қ Қ А Т Э Ъ Л О Н !

Божхона қўмитаси ҳудудий бошқармалар божхона постларидаги бўш лавозимларга хизматга қабул қилиш бўйича танлов эълон қилади.

Мазкур лавозимларга танлов асосида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, ёши ўн еттидан кам бўлмаган ва ўттиздан ошмаган,
ўзининг шахсий, ишчанлик ва ахлоқий сифатлари, соғлиги ва жисмоний тайёргарлиги даражасига кўра божхона органи ходимининг хизмат вазифаларини бажаришга қодир, бўйи 165 см.дан кам бўлмаган олий маълумотга эга ЭРКАКЛАР (20 нафаргача) ҳамда бўйи 160 см.дан кам бўлмаган олий маълумотга эга ХОТИН-ҚИЗЛАР қабул қилинади.

Танловда иштирок этмоқчи бўлган хотин-қизлар Андижон, Наманган, Фарғона, Сирдарё ва Сурхондарё вилоятларида доимий яшашлари, эркак номзодлар эса муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ёки сафарбарлик чақируви резервида хизмат қилган ёхуд олий таълим муассасаларида ҳарбий тайёргарликдан ўтган бўлишлари лозим.

Номзодлар чет тилларидан бирини мукаммал билиши лозим.

Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божхона хизмати тўғрисида”ги Қонунининг 13-моддасига кўра, муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган, хизматни ўташга монелик қиладиган касаллиги ёки жисмоний нуқсонлари бўлган, бошқа давлат органларидан салбий сабабларга кўра бўшатилган, содир этган жинояти учун илгари ҳукм қилинганлар, қўлланилган жазо туридан, судланганлик ҳолати тугатилганлигидан ёки олиб ташланганлигидан ва ўзига нисбатан амнистия акти ёки афв этиш қўлланилганлигидан қатъи назар ёхуд ярашув муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод қилинган фуқаролар хизматга қабул қилинмайди.

Юқоридаги талабларга мос келмаган, саралаш босқичларидан ўта олмаган ёки ўзи ва яқин қариндошлари тўғрисида била туриб нотўғри маълумотлар берган, шунингдек белгиланган ҳужжатларни белгиланган муддатда тақдим этмаган номзодларни хизматга қабул қилиш рад этилади.

Танловда иштирок этиш аризалар жорий йилнинг 13 декабрига (шу куни ҳам) қадар https://customs.uz/uz/services/vacancy ҳаволаси орқали онлайн қабул қилинади.

Танлов бўйича қўшимча маълумотлар билан танишиш ҳаволаси: https://new.customs.uz/uz/services/vacancy/questions

Қўшимча маълумотлар учун ҳудудий бошқармаларнинг телефон рақамлари: https://new.customs.uz/public/docfiles/1690367527.pdf


Репост из: O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali
3 декабрь – Халқаро ногиронлиги бўлган шахслар куни!

Ўзбекистон 2021 йилда Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенцияга қўшилган.

Давлатимиз Раҳбари томонидан илгари сурилган ташаббусга биноан ногиронлиги бўлган шахсларни ўзларининг меҳнат салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқишлари учун вазирликлар ва идораларга ишга қабул қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ҳозирда божхона органларининг эркин ёлланган ва техник ходимлари таркибида 25 нафар ногиронлиги бўлган шахслар меҳнат қилмоқда. Улардан 13 нафари жорий йилда ишга қабул қилинган.

Биз билан бир сафда меҳнат қилаётган ногиронлиги бўлган шахслар учун муносиб меҳнат шароитларини яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Сиз ҳеч кимдан кам эмассиз!

Показано 13 последних публикаций.