❇️ Бошқарма чегара божхона постларида аниқланган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари таҳлилига кўра сўнги вақтларда гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи моддаларни республика ҳудудига кириб келишга уриниш ҳаракатлари кўпайиб бораётганлиги кузатилди.
✅ Шу сабабли бошқарманинг Суриштирув ва маъмурий амалиёт шўбаси ходимлари томонидан “Ўзбекистон” чегара божхона постида пост орқали ҳаракатланаётган фуқаролар билан профилактик суҳбатлар олиб борилди. Фуқаролар томонидан қасддан ёхуд эҳтиётсизлик ортидан содир этилган ҳуқуқбузарликнинг ҳуқуқий таъсир чораси қатъий белгиланганлиги, божхона чегаралари орқали ҳаракатланиш вақтида ўзларида мавжуд товарларни божхона ходимларига олдиндан маълум қилишлари жавобгарликдан сақлаши тушунтирилди.
♻️ Божхона постида хизмат олиб бораётган божхона ходимларининг ҳуқуқий билимини ошириш ва аниқланган ҳуқуқбузарликларни процессуал жиҳатдан тўғри расмийлаштириш бўйича уқув ва амалий машғулот ўтказилди.