--- ∽❧❧۞🍃🕌🍃۞∽❧❧∽ ---
ЧУНКИ БИЗ ХУФТОН НАМОЗИНИ ЖАМОАТ БИЛАН ЎҚИДИК
Убайдуллоҳ Қоваририй (Имом Бухорий ва Имом Муслимнинг устози) розияллоҳу анҳу айтади:
«Мен ҳеч қачон хуфтон намозини жамоат билан ўқишни канда қилмаганман. Бир куни уйимга меҳмон келиб қолди ва шу сабаб машғул бўлиб қолдим.
Хуфтонни жамоат билан ўқий олмадим. Басрадаги намоз ўқилаётган масжидларни қидириб кўчага чиқдим. Одамларнинг ҳаммаси намоз ўқиб бўлган ва масжидлар эшиги ёпилган эди. Уйимга қайтдим ва: «Ҳадисда келтирилишича, жамоат билан ўқилган намоз уйда ўқилган намоздан йигирма етти баробар устун бўлади», дедим ва хуфтонни йигирма етти марта ўқидим. Ухладим ва тушимда от устида кетаётган одамлар билан мен ҳам бирга эдим. Менда ҳам от бўлиб, биз мусобақалашаётган эдик. Мен отимни чоптиришимга қарамай уларга ета олмас эдим. Улардан бири менга ўгирилиб қаради ва: «Отингни чарчатма, сен бизга ета олмайсан», деди. Нима учун ета олмаслигимни сўрадим. Шунда у айтди: «Чунки биз хуфтон намозини жамоат билан ўқидик, сен эса ёлғиз ўқидинг». Уйқудан гамга ботган ва маҳзун ҳолда уйғондим».
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким эртами-кечми, масжид томон борса, Аллоҳ таоло унга ҳар эрта ва кеч юрганида жаннатдан манзил тайёрлайди», дедилар» (Имом Бухорий. Имом Муслим ва Имом Аҳмад ривояти).
Бу мукофот масжидга эрта тонгда ёки кечаси намоз ёки уни кутиб туриш учун, илм ёки мажлисида қатнашиш ёки унда ўтириш учун борадиган инсонларга берилади. Шарти, у ғийбат, ёлғон ва унга ўхшаш нарсаларни сўзламаслик керак.
ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@eskiobodmasjidi