Жинсий муносабат ва ҳаёт
Каналимиз фойдаланувчиларнинг кўплаб сўровлари, айнан жинсий ҳаёт ва жинсий алоқа ҳақида бўлмоқда. Шуни инобатга олган ҳолатда бугун имкон қадар баъзи саволларга қуйидаги мақоламиз орқали ойдинлик киритиб ўтамиз
Кўпчилик эркаклар сексуал фаоллигининг энг юқори даржасига 20 ёшда эришадилар. Бу даврда энг асосий хусусиятлардан бири эркакнинг жинсий алоқа вақтида тез бўшалишидир. Кейинги эрекция биринчисидан бир оз вақт ўтгач бошланади. Эркакнинг ёш ўтган сари эрекцияга эришиш учун кўпроқ вақт керак бўла бошлайди. Ва бўшалиш вақти ҳам шунга мос равишда ошиб боради. Кўпчилик эркаклар ўзига бўлган ишонч ва тажриба оқибатида ўзи учун ҳам жинсий шериги учун ҳам бирдек жинсий лаззат бахш эта олишади. Бироқ баъзи эркаклар Ёши ошган сари ўзларининг жинсий имкониятларидан хавотирланишади. Бу хавотирга эса 20 30 йил олдинги жинсий фаоллик билан ҳозирги ҳолатини солиштириш сабаб бўлади. Авваллари жинсий муаммолардан азият чеккан эркаклар етуклик вақтларини жинсий ҳаётдан узоқроқда ўтқазишади. Агарда эркак ҳам аёл ҳам жинсий алоқасиз ўзларини бахтли ҳис қилишса, бу ҳолат сексологлар фикрича хавотирли эмас. Агар фаолликнинг пасайиши жуфтлардан бирида қониқмасликни юзага келтирса, сексологга мурожаат қилиш лозим.
Сексуал муаммоларнинг асосий сабабларидан бири бу юқорида ҳам таъкидлаб ўтганимиздек, жинсий жуфтликнинг ёки улардан бирининг турли ҳолат ва муаммолардан хавотирланишидир. Масалан, жинсий аъзоларнинг ҳолатидан (узун-калталигидан, ингичка-йўғонлигидан ва ҳоказолар), тез бўшалишдан, ҳолсизланиб қолишдан, жинсий тажрибасизликдан, бу борада билими йўқлигидан хавотирланиш кўп учрайди. Бу муаммолар кўпгина эркакларни, айниқса илк жинсий алоқага киришаётган вақтларида жуда безовта қилади. Тажрибали эркакларни ҳам ўзига хос сексологик муаммолар баъзи-баъзида безовта қилиб туради. Бундай муаммоларнинг асосийси жинсий алоқа учун қулай шароитнинг бўлмаслигидир (айниқса, кўп фарзандли оилаларда!). Ва ўз-ўзидан учраб турувчи жинсий совуққонлик ҳам асосий муаммолардандир. Жинсий совуққонликка узоқ вақтли чарчоқ, уйқусизлик, сурункали очлик, турли шамоллашлар, гормонал ўзгаришлар сабаб бўлади. Бундай вақтда жинсий шерикнинг совуққонлиги йўқолгунча кутган маъқул. Агар жинсий совуққонлик жуда узоқ вақт давом этса, шифокор сексопатолог кўригига боришни тавсия этамиз.
Илк жинсий алоқага киришаётган эркакларда учрайдиган табиий саволларни юқорида ёдга олиб ўтган эдик. Энди эса уларга тиббий жиҳатдан ёндашиб жавоб берамиз. Биринчи сўровлардан бири — “Жинсий олатим алоқа учун кичиклик қилмайдими?!”. Хўш, ҳақиқатан ҳам жинсий алоқанинг қониқарли даражада бўлиши учун жинсий олат узунлиги қанча бўлиши керак?! Бу саволга кўгина андролог, сексолог шифокорлар, жинсий алоқанинг иккала жинс учун ҳам қониқарли бўлиши учун эрекцияланган 8 см ли жинсий олатнинг етарлилигини таъкидлашади. Лекин жинсий алоқа қониқарли бўлиши учун энг муҳими олатнинг узун ёки йўғонлиги эмас. Балки жинсий алоқадан олдин жинсий шерикларнинг уюштирадиган ўзаро тадбирларидир. Масалан, эркалашлар, массаж, ёқимли ҳислар, ёқимли хотиралар, такрорланмас ҳаракатлар ва ҳоказолар.
✅Telegram
🌐Instagram
📹YouTube
❤️Эр хотин муносабати👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFbWim8i56YM075nHw