🔞
Жинсий хаёт хақида 🔟 та сир. Жинсий алоқа эр – хотин муносабатларида энг асосий хисобланмаса хам, у жуда мухимдир. Оиладаги тотувлик хам жинсий муносабатларда муаммо бўлмаслигига боғлиқ.
Афсус йиллар ўтиб, 10 – 15 йил бирга яшаган эр – хотинда жинсий муносабатлар ўз бойлиги, эхтироси, кучи ва романтикасини йўқотиб боради. Қандай қилиб бунга йўл қўймаслик мумкин?
1️⃣. Жинсий алоқа асосий бўлмаса хам, у бўлмаслиги яхши эмас.
Эр – хотин хар куни ёки хар икки кунда жинсий алоқа қилиши шарт эмас. Умуман алоқалар хафтада неча марта бўлиши эмас, уларнинг эр – хотин учун етарли бўлиши мухим. Жисмоний яқинлик натижасида рухий яқинлик хам кучаяди. Агар эр – хотин борган сари камроқ жисмоний алоқада бўлса, улар орасида рухий узоқлашув пайдо бўла бошлайди, бу эса ўз навбатида яна жисмоний совуқликга олиб келади.
2️⃣. Бир – бирингизни нафақат тунда, балки кун мобайнида хам эркалаш хақида унутманг.
Кўпинча жуфтликлар жисмоний яқинлашувни фақат жинсий алоқадан олдин амалга оширадилар. Агар яқин дақиқаларда жинсий муносабатларга имконият бўлмаса, демак бир – тирини тегиш, силаш, эркалаш хам мумкин эмасдек туюлади.
Психологларнинг фикрича, кун мобайнида жинсий алоқа бўлмаса хам, эр – хотин бир – бирини эркалаб туриши улар орасидаги жисмоний яқинликни кучайишига олиб келар экан.
3️⃣. Бирон хафагарчиликдан сўнг ярашиш жинсий алоқа билан якунлансин.
Қаттиқ келишмовчилик натижасида эр – хотин хафа бўлиб қолгани билан, бир – бирига бўлган мухаббат сўнмаган бўлади. Шунда жинсий алоқа шу мухаббат изхори сифатида айни муддао бўлиши мумкин.
4️⃣. Жинсий алоқа бозордаги буюм эмас.
Баъзи аёллар бирон мақсад кўзлаб жинсий алоқани бозорга соладилар. “Агар шундай бўлса, бўлади, акс холда йўқ” деб. Эркак киши бундай олди – сотдига 1 йил чидайди, кейин акси бўлиб қолиши мумкин.
5️⃣. Кино ёки романтик китоблардек муносабатларга ишонманг.
Гўзал ички кийим, ажойиб тушлик ва шағамлар билан жинсий алоқада бўлиш жуда романтлик ва ёқимли туюлади. Бундай кеча унутилмас бўлиши аниқ. Лекин сизда 3 нафар фарзанд, иш, уй юмушлари ва ювилмаган идишлар турганида халиги кечани уюштириш жуда қийин бўлса керак. Шундай дамларда тушкунликга тушманг, романтик бўлмаса хам, лекин бир – бирини севиб тушундагина эр – хотин орасидаги жинсий алоқа хам жуда ёқимли бўлади.
6️⃣. Юқорида такидланган романтика баъзида бўлиб туради.
Хар куни эмас, хар хафта хам эмас, баъзида муносабатларга бироз олов ёқиш учун романтик мухит ёки бирон ноанаънавий кўринишни тажриба қилиб кўриш фойдадан холи бўлмайди.
7️⃣. Ўйин катталарга хам керак.
Эр – хотин йиллар ўтиб ёшлигидаги ўйнашишлар, хазиллашишларни унутиб юборадилар. Ёш ўтгани билан дил ёш бўлса, муносабатларни қиздириб туриш осонроқ бўлади.
8️⃣. Бир – бирингизни кўзингизга қаранг.
Баъзида бўлса хам, алоқа пайтида бир – бирингизни кўзингизга қаранг. Дао файласуфининг фикрича, ўша пайт инсон кўзларида бутун мухаббат ва эхтиросни кўрса бўлар экан. Кейин анча пайт сизга қараган ўша кўзларни унута олмай юрасиз.
9️⃣. Идиш – товоқ кутиб туради.
Кундалик иш – юмушлар хақида ўйлар бизни хатто жинсий алоқа пайти хам тарк эта олмаслиги мумкин. Бундай ўй ва фикрлар бизга тўлиқ рухан ва жисмонан лаззатланишимизга йўл қўймайди. Унутинг! Барибир хозир хеч нарса қила олмайсиз. Лаззатланинг, эртага эса янги кун бошланади.
🔟. Тез жинсий алоқа муаммолар ечими.
Чарчов ва юмушлар, кундалик стресс, вақтнинг етишмаслиги эр – хотин орасидаги жинсий муносабатларни йўққа чиқариши тўғри эмас. Шошилинч пайти тез жинсий алоқа эркакга хам, аёлга хам ёқимли бўлади. Йиғилиб қолган стрессни енгади. Аёлларга алоқадан олдин узоқ эркалаш талаб этилади дейилган, лекин чарчаган пайти, умуман хеч нарса бўлмаганидан кўра мухаббат ва эхтиросга бой қисқагина жинсий алоқа хеч бир аёлни бефарқ қолдира олмайди.
✅
Telegram🌐
Instagram 📹
YouTube ❤️Эр хотин муносабати👇https://t.me/joinchat/AAAAAFbWim8i56YM075nHw