Репост из: Uzdiplomat | Расмий канал
Ўзбекистон ва Афғонистон тадбиркорлари қарийб 5 миллион долларлик шартнома имзолади
Афғонистоннинг Саноат ва савдо вазирлиги Ўзбекистон тадбиркорлари билан 4,5 миллион долларлик савдо битимлари имзоланганини эълон қилди.
Вазирлик маълумотига кўра, бу ҳамкорлик келишувлари икки давлат хусусий сектор вакиллари ўртасида тузилган.
"Толибон" ҳаракатининг Саноат ва савдо вазири Нуруддин Азизий Ўзбекистонлик тадбиркорлар делегацияси билан музокаралар ўтказган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон ва Афғонистон темир йўл маъмуриятлари Ҳайратон – Мозори Шариф темир йўлини эксплуатация қилиш ва хизмат кўрсатиш бўйича шартномани узайтириш тўғрисида келишувга эришган эдилар.
Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X