БАНДИ ЗУЛФ
Воҳ ажабким, зулфингга дил
Қайта-қайта бўлди банд.
Неча-неча банд бўлишдан
Ул емабдир зарра панд.
Ишқ сўзин такрор этибдир
Тўтидек ҳар дам тилим,
Чунки бу тил лабларингдан
Тўти янглиғ сўрди қанд.
Шафқат истарман дилингдан,
Гул юзингдан бир висол,
Кўзларингдан май сўрарман,
Лабларингдан нўшханд.
Сунбулинг гар дом эрурса,
Доимо мен банд бўлай,
Дард эса ишқинг, бўлай мен
Бир умрга дардманд.
Ҳажр куйдиргай эмишдир,
Васл ўлдиргай эмиш,
Кел, мени куйдирма, ўлдир,
Менга ўлмоқ не писанд?
Ўт ёқиб кетдинг юракка,
Мен тиярман кўз ёшим,
Чунки истарман, бу гулхан
Доим ўлсин сарбаланд.
Ташладинг банд айлаб аввал
Не учун Эркин дилин,
Йўлда қолмиш оҳу янглиғ,
Бўйнида тори каманд.
✍ Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов
👇👇👇
🌐 www.facebook.com/evohidov
🌐https://t.me/erkinvohidovijodi
🌐 www.erkinvohidov.com
Воҳ ажабким, зулфингга дил
Қайта-қайта бўлди банд.
Неча-неча банд бўлишдан
Ул емабдир зарра панд.
Ишқ сўзин такрор этибдир
Тўтидек ҳар дам тилим,
Чунки бу тил лабларингдан
Тўти янглиғ сўрди қанд.
Шафқат истарман дилингдан,
Гул юзингдан бир висол,
Кўзларингдан май сўрарман,
Лабларингдан нўшханд.
Сунбулинг гар дом эрурса,
Доимо мен банд бўлай,
Дард эса ишқинг, бўлай мен
Бир умрга дардманд.
Ҳажр куйдиргай эмишдир,
Васл ўлдиргай эмиш,
Кел, мени куйдирма, ўлдир,
Менга ўлмоқ не писанд?
Ўт ёқиб кетдинг юракка,
Мен тиярман кўз ёшим,
Чунки истарман, бу гулхан
Доим ўлсин сарбаланд.
Ташладинг банд айлаб аввал
Не учун Эркин дилин,
Йўлда қолмиш оҳу янглиғ,
Бўйнида тори каманд.
✍ Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов
👇👇👇
🌐 www.facebook.com/evohidov
🌐https://t.me/erkinvohidovijodi
🌐 www.erkinvohidov.com