☀️ ЁШЛИГИМ
Ёшлигим, кел, куйга тўлган
Қалбим олтин сози бўл,
Мен қўшиқ айтай тўлиб,
Бир лаҳза жўр овози бўл.
Дилга оқсин бахтли умрим
Куй бўлиб, оҳанг бўлиб,
Сен унинг «Оромижон»и,
«Гулёр»у «Шаҳнози» бўл.
Орзу-истакдин-ку шодон
Дилга боғлабсан қанот,
Бу тилак осмонининг
Доим баланд парвози бўл.
Кетмагин асло, ҳаётим
Гулшанин тарк этмагил,
Бир умр мен бирла қолгин,
Бу кўнгил ҳамрози бўл.
Ёшлигим достонига мен
Шуъладин йўндим қалам,
Эй саҳар уфқи, унинг сен
Зарварақ қоғози бўл.
Ёшлигим сен менга берган
Куч, шууринг, ғайратинг
Халқу юртга бахш этолсам,
Шунда мендан рози бўл.
✍ Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов, 1959-1967 йиллар
👇👇👇
🌐 www.facebook.com/evohidov
🌐https://t.me/erkinvohidovijodi
🌐 www.erkinvohidov.com
Позитив @yoshkuchman 🤩🤩🤩❤️❤️❤️🔥🔥🔥
Ёшлигим, кел, куйга тўлган
Қалбим олтин сози бўл,
Мен қўшиқ айтай тўлиб,
Бир лаҳза жўр овози бўл.
Дилга оқсин бахтли умрим
Куй бўлиб, оҳанг бўлиб,
Сен унинг «Оромижон»и,
«Гулёр»у «Шаҳнози» бўл.
Орзу-истакдин-ку шодон
Дилга боғлабсан қанот,
Бу тилак осмонининг
Доим баланд парвози бўл.
Кетмагин асло, ҳаётим
Гулшанин тарк этмагил,
Бир умр мен бирла қолгин,
Бу кўнгил ҳамрози бўл.
Ёшлигим достонига мен
Шуъладин йўндим қалам,
Эй саҳар уфқи, унинг сен
Зарварақ қоғози бўл.
Ёшлигим сен менга берган
Куч, шууринг, ғайратинг
Халқу юртга бахш этолсам,
Шунда мендан рози бўл.
✍ Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов, 1959-1967 йиллар
👇👇👇
🌐 www.facebook.com/evohidov
🌐https://t.me/erkinvohidovijodi
🌐 www.erkinvohidov.com
Позитив @yoshkuchman 🤩🤩🤩❤️❤️❤️🔥🔥🔥