#бобурхонлик
☀️ Хазон яфроғи янглиғ гул юзунг ҳажрида сарғардим,
Кўруб раҳм айлағил, эй лоларуҳ, бу чеҳраи зардим.
Бу нола, бу аламли фарёд ўрта асрлар қаъридан бизга етиб келиб, юрагимизга ларза солади. Андижон тупроғининг фарзанди, "толе йўқи" бошига балолиғ бўлган саркарда ва аламдийда шоир Заҳириддин Бобур қисматини баён қилади, унинг ватандан йироқда, соғинч изтироби билан кечган зардобли кунларидан ҳикоя қилади.
Мана, юртдан олисда, ғарибликда шоирсарой деразасидан боққа қараб ўлтирибди. Куз фасли дарахтларнинг баргини заъфарон қилган. Салқин шабада хазон япроқларини учиради. борлиқда юракни эзувчи бир сокинлик, диққинафаслик. Шоир қўлига қалам олади. Унинг хаёлида ана шу сарғайиб бораётган боғ - ўз умри - ғарибликда ғам билан кечаётган ҳаёти. У бераҳм ёр сиймосида намоён бўлгувчи тақдири азалга мурожаат қилади:
🍁Хазон яфроғи янглиғ гул юзунг ҳажрида сарғардим,

Хазон япроғи, ҳажр, сарғариш, чеҳраи зард - бир байтда шунча ғамли ташбиҳлар...
Ким билсин, балки шоир хаёлда гулюз, лоларуҳ ёр тимсолида олисдаги гўзал Фарғона водийси намоён бўлгандир, ахир шоир учун ёр ва диёр тушунчалари доимо эгиз. Ахир шеъриятнинг минг йиллик анъанасида ёр тимсоли - инсон қалбининг гўзалликка бўлган ташналигини, соҳир қудратга эга бўлган Холиқ олдидаги ҳайратини ва бу гўзалликлардан вақт келиб абадул-абадга маҳрум бўлишга маҳкум этилган жонларнинг ғуссасини ифода қилиб келган. Шунинг учун ёр - гўзаллик тимсоли, бераҳмлик тимсоли, бевафолик тимсоли. Бамисоли дунё, тириклик, умр, жон каби....🍂
✍ Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов
👇👇👇
🌐 www.facebook.com/evohidov
🌐https://t.me/erkinvohidovijodi
🌐 www.erkinvohidov.com