Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
⛴ АЛИШЕР НАВОИЙ КЕМАСИ
Азалий даврада чарх уради ер,
Муштарий азалдек чақнаб турибди...
Беш аср сўнгида буюк Алишер
Баҳри муҳит аро кезиб юрибди.
Тирикликда чархдан топмаган омон,
Бошига ғам гардин ёғдирган фалак -
Даҳр аро танҳою зору саргардон
Қалқиб бормоқдадур беором юрак.
Аччиқ тўлқинларга кўкрак урадир,
Умрида ҳаловат тополмаган жон,
Жаҳон уммонида кезиб юрадир
Долғали ҳам сокин жаҳоний уммон.
Улуғвор бастида ўйчан бир шукуҳ,
Илкидан тўкилган ғазалдек боқий,
Беш аср сўнгида кема бўлган руҳ,
Беш қитъа оралаб кезар Навоий...
Ҳаяжон кўнглимда, ҳайрат ақлимда,
Олис қирғоқдаман - бу нечук тимсол!
Ярим минг йил оша ўзга иқлимда
Бундоқ учрашувни ким этмиш хаёл.
Азалий даврида чарх уради Ер,
Муштарий азалдан чақнаб турибди.
Маҳшаргача уйғоқ буюк Алишер
Жаҳон уммонида кезиб юрибди.
✍ Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов, 1977 йил
👇👇👇
🌐 www.facebook.com/evohidov
🌐https://t.me/erkinvohidovijodi
🌐 www.erkinvohidov.com
Азалий даврада чарх уради ер,
Муштарий азалдек чақнаб турибди...
Беш аср сўнгида буюк Алишер
Баҳри муҳит аро кезиб юрибди.
Тирикликда чархдан топмаган омон,
Бошига ғам гардин ёғдирган фалак -
Даҳр аро танҳою зору саргардон
Қалқиб бормоқдадур беором юрак.
Аччиқ тўлқинларга кўкрак урадир,
Умрида ҳаловат тополмаган жон,
Жаҳон уммонида кезиб юрадир
Долғали ҳам сокин жаҳоний уммон.
Улуғвор бастида ўйчан бир шукуҳ,
Илкидан тўкилган ғазалдек боқий,
Беш аср сўнгида кема бўлган руҳ,
Беш қитъа оралаб кезар Навоий...
Ҳаяжон кўнглимда, ҳайрат ақлимда,
Олис қирғоқдаман - бу нечук тимсол!
Ярим минг йил оша ўзга иқлимда
Бундоқ учрашувни ким этмиш хаёл.
Азалий даврида чарх уради Ер,
Муштарий азалдан чақнаб турибди.
Маҳшаргача уйғоқ буюк Алишер
Жаҳон уммонида кезиб юрибди.
✍ Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов, 1977 йил
👇👇👇
🌐 www.facebook.com/evohidov
🌐https://t.me/erkinvohidovijodi
🌐 www.erkinvohidov.com