ЁЛҒОН ҲАҚИДА
Гар ҳаким ўсалга тасалло бергай,
Сўзи ёлғон бўлса, Аллоҳ кечиргай.
Айрилган дўстларни қовуштирган зот
Алдаса, тадбири гуноҳдан озод.
Хунук хотинингга айт, юзинг - офтоб,
Бу асли ёлғонмас, гуноҳмас, савоб.
Росту ёлғонларнинг ҳисоби бордир,
У дунё, бу дунё жавоби бордир.
Ёлғончи оламда гуноҳимиз кўп,
Кечиргувчи танҳо Парвардигордир.
Жаҳонда ёлғон бор, лекин энг ёмон -
Элни жаҳолатга бошлаган ёлғон.
У халқ юрагига отилган ўқдир,
Унга икки олам мағфират йўқдир.
✍ Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов, 2000 йил
👇👇👇
🌐 www.facebook.com/evohidov
🌐https://t.me/erkinvohidovijodi
🌐 www.erkinvohidov.com
Гар ҳаким ўсалга тасалло бергай,
Сўзи ёлғон бўлса, Аллоҳ кечиргай.
Айрилган дўстларни қовуштирган зот
Алдаса, тадбири гуноҳдан озод.
Хунук хотинингга айт, юзинг - офтоб,
Бу асли ёлғонмас, гуноҳмас, савоб.
Росту ёлғонларнинг ҳисоби бордир,
У дунё, бу дунё жавоби бордир.
Ёлғончи оламда гуноҳимиз кўп,
Кечиргувчи танҳо Парвардигордир.
Жаҳонда ёлғон бор, лекин энг ёмон -
Элни жаҳолатга бошлаган ёлғон.
У халқ юрагига отилган ўқдир,
Унга икки олам мағфират йўқдир.
✍ Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов, 2000 йил
👇👇👇
🌐 www.facebook.com/evohidov
🌐https://t.me/erkinvohidovijodi
🌐 www.erkinvohidov.com