ҚАРОР ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИКИ, АММО ВАЗИР БУЙРУҒИ БИЛАН БЕКОР ҚИЛИНДИ
Тошкент шаҳридаги Бандлик бош бошқармаси қошида тажриба-синов тариқасида ташкил этилган Меҳнат соҳасидаги мурожаат ва низоларни ўрганиш ҳамда ҳал қилишга кўмаклашиш маркази фаолияти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 30 сентябрдаги 616-сонли қарори 10-банди асосида бошланган эди.
Марказнинг асосий вазифаси — меҳнат соҳасида келиб чиқадиган низолар ва мурожаатларни тезкор ҳамда самарали ҳал қилишга кўмаклашишдан иборат бўлиб, бугунгача бир қатор ижобий натижаларга эришган, ОАВ орқали мақтовларга сазовор бўлган. Бироқ, 2025 йил 28 февралда Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 72-сонли буйруғи билан ушбу марказ фаолияти тугатилиши белгиланди. Шу асосда марказ ходимларига Меҳнат кодексининг 161-моддаси 2-қисми 1-бандига асосан огоҳлантириш хатлари берилди.
Қонун бузиляптими?
Мазкур ҳолатда жиддий ҳуқуқий зиддият вужудга келмоқда. Аввало, Меҳнат кодексининг мазкур моддасида иш берувчи ташаббуси билан меҳнат шартномаси тугатилиши учун ташкилот ёки унинг бўлинмаси муассисларининг қароридан сўнггина ҳуқуқий асос мавжуд бўлиши кераклиги таъкидланган.
Бироқ марказ Вазирлар Маҳкамаси қарори билан ташкил этилган бўлиб, унинг фаолиятини тугатиш ваколати ҳам айнан шу органга тегишли. Вазирлик эса, тажриба якунлари бўйича асосли таклиф киритиш ўрнига, марказни яккаликда тугатиш буйруғини чиқаргани ҳуқуқий жиҳатдан саволлар туғдиради.
Қарор бор, аммо ҳисобга олинмади
616-сонли қарорга асосан, ушбу марказ фаолияти 2023 йил 1 январгача синов тарзида йўлга қўйилиб, шундан сўнг унинг республика бўйича татбиқ қилиниши ёки йўқлигини баҳолаш Вазирлар Маҳкамасига таклиф сифатида киритилиши керак эди. Бироқ, бу амалиёт амалга ошмаган, аксинча, марказ ўз фаолиятини тугатиш ҳақидаги буйруқ билан йўқ қилинмоқда.
Марказ ходимлари ҳозиргача вазирлик ва бошқа давлат тузилмалари ходимларига нисбатан анча кам — ўн бараварга яқин кам миқдордаги иш ҳақи эвазига меҳнат қилиб келишган. Улар ойлик устамалар ва чораклик мукофотларсиз ишлаган бўлса-да, марказнинг фаолиятини тугатиш кимга манфаат келтирмоқда — бу катта савол туғдиради.
Тан олиш керакки, Вазирлар Маҳкамаси қарори билан ташкил этилган тузилмани, қонунан, оддий вазирлик буйруғи билан тугатиш жуда кулгили ва номувофиқ ҳолатдир. Бу холат Вазирлик томонидан ваколатни суиистеъмол қилиш деб баҳоланиши мумкин. Қонун устуворлиги ва ҳуқуқий давлат тамойиллари айнан шундай ҳолатларда синовдан ўтади.
Янги Вазир камбағалликни қисқартирмоқда ёки кўпайтиряптими?
Бир вақтнинг ўзида аттестация жараёнлари билан боғлиқ катта синовларни бошидан кечираётган тизим ходимлари энди бу каби адолатсиз тугатишлар қаршисида ҳам кўмаксиз қолмоқда. Вазирликда миллионлаб маош олувчи раҳбарлар фаолият кўрсатаётган бир пайтда, миннатдорлик билан хизмат қилаётган, кам маош эвазига халқ дардини тинглаётган марказ ходимлари эътиборсиз қолмоқда.
Ушбу масала юзасидан расмий ва аниқ тушунтириш берилиши, Вазирликнинг ҳаракатлари ҳуқуқий жиҳатдан қайта кўриб чиқилиши ва марказнинг тақдири юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг қарор чиқаришига умид қиламиз.
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube