Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ЎЗБЕКИСТОНДАГИ БАРЧА КАДАСТР ҲУЖЖАТЛАР БОШ ВАЗИР ТАСАРРУФИДА
Ўзбекистон кадастр ҳужжатлари архиви, кадастр ҳужжатларини рўйхатга олиш электрон тизимлари ва соҳанинг бутун онлайн платформаси Абдулла Ариповга тегишли Bshark holding томонидан яратилган.
Шунингдек, ушбу платформаларни яратишда Арипов гумашталари Абдушукур Абдуллевнинг ўғли Аъзам Абдуллев, Улуғбек Юсупов, Шухрат Абдисаттаровларга тегишли МЧЖлар ҳам бош-қош бўлган.
Хитой қўшма корхоналари томонидан сифатсиз ишлаб чиқилган ва йўлга қўйилган ушбу интернет платформалар амалда Президентнинг 937-сон қонуни ижросини кечиктирмоқда.
Ушбу қонунга кўра, ўзбошимчалик билан эгалланган ерларга эгалик ҳуқуқини эътироф этиш бўйича республика бўйлаб хатлов ишлари олиб борилиши керак.
Аммо айнан Арипов ва унинг ҳамтрвоқлари «яратган» кадастрларни тартибловчи онлайн тизим талабга жавоб бермаяпти. Бу тизимлардаги узлуксиз узилиш, алоқа сифати пастлиги, қотиб қолишлар сабабли 937-қонун ижроси ўлда-жўлда қолмоқда.
Натижада охирги уч ой – ноябр, декабр ва январ учун белгиланган хатлов ишларнинг 20 фоизи ҳам амалга оширилмади. Бош вазир ва у тайинлаган раҳбарлар қуйи бўғим ходимларидан мутлақ самарадорлик талаб қилади. Айни пайтда бош вазир раҳнамолигида яратилган интернет платформалар эса иш юкламасини уддалай олмаяпти. Ажойиб парадокс.
Қолаверса, давлат Кадастлар Палатаси ҳудудий бошқармаларинмнг янги қурилган бинолари, биноларнинг турникет ва кузатув камералари,
компютер жиҳозлари, дронлар, архив ҳужжатларини сифатли сақлаш баҳонаси билан сотиб олинган мобил стеллажлар, ер аукцион ва кадастр ҳужжатларини онлайн рўйхатга олиш тизими учун миллиардлаб маблағ ажратилиб талон-торож қилинган дейди Арипов кабинетидаги мулозимлардан бири.
Бу талон-торожни яширишда Давлат кадастрлар палатаси молиявий мониторинг бўлими бош мутахассиси Отабек Садиков ва юрист Дилшод Садиковларнинг «хизмати» катта. Абдулла Арипов қаноти остида бўлган бу шахслар фаолияти жиддий тафтиш қилиниши шарт.
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube