UZAUTO ИШЧИЛАРИ: АЁЛЛАР ҲУҚУҚЛАРИ ПОЙМОЛ ҚИЛИНМОҚДА!
Ассалому алайкум!
Биз Асаканинг UzAuto машина заводидан сизларга мурожаат қиляпмиз. Илтимос, ушбу мурожаатни кенг ёритиб беришингизни сўраймиз.
Муҳтарам Президентимиз Ш.М. Мирзиёев ва Раисимиз У.У. Рўзиқуловга етиб боришини истаймиз.
Биз автомобиль заводининг ишлаб чиқариш цехида меҳнат қилаётган ишчилармиз. Ҳозирда кадрлар бўлими бошлиғи Фаррух ака томонидан босимга учрамоқдамиз. У киши биз аёлларни чақириб: "Ошхонага ўтиб ишлайсизлар. Хоҳласангиз, шундай. Бошқа йўл йўқ", деб айтмоқда.
Биз олий маълумотли бўлган аёллар, идиш-товоқ ювиш учун ошхонага ўтишни истамаймиз. Бизнинг ҳам орзу-умидларимиз бор. Нима, бу завод уларнинг шахсий мулкими? Хоҳлаганларини қилишадими? Аёл бўлганимиз учун дардимизга қулоқ соладиган одам йўқми?
Кадрлар бўлимига Зикриё деган янги бошлиқ тайинлангандан бери заводда ишчиларнинг хотиржамлиги йўқолди. Нима учун деганда, у киши интизомий жазо олган ишчиларга бир йил давомида жазони тўлатади. Шундан кейин, рағбатлантириш, KPI ва моддий ёрдам каби пулларни берилмаслигини айтяпти.
Ахир биз Туркманистон ёки Шимолий Кореяда эмас, мустақил Ўзбекистонда яшаймиз. Ишчиларнинг ҳуқуқлари чекланишига қандай сабаб бор? Бизнинг маошларимиз бюджет ташкилотларига нисбатан анча кам. Бюджет ташкилотларида охирги тўрт йилда пенсия ва ойликлар 55% ошди, бизда эса беш йилда атиги 12%. Раҳмат шунинг ўзига ҳам, лекин ишчилар жуда қийналмоқда.
Кўпчилик ишчилар заводни ташлаб, бошқа давлатларга кетмоқда. Масалан, ГАИ жарима ёзса, уни бир марта тўлаймиз, бир йил давомида эмас. Лекин заводда интизомий жазо учун танобимиз бир йил тортилар экан.
Биз мустақил Ўзбекистон фуқаросимиз. Қачонгача сиқув ва босим остида ишлашни давом эттирамиз?
Муҳтарам Президентимиз!
Сиздан ёрдам сўраймиз. Бизни ўз иш жойимизда қолдиришингизни, интизомий жазо муддатини бир ойга амал қилувчи тартибда кўриб чиқишингизни илтимос қиламиз.
Асакадаги UzAuto ишчилари номидан.
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube