ЖАБРЛАНУВЧИ ОИЛАГА БОСИМ ЎТКАЗИЛМОҚДА
"Мурувват" ногиронлиги бўлган болалар интернат-уйидаги ваҳший тизим" сарлавҳаси остидаги мурожаатдан кейин Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ўрганиш ишларини олиб бормоқда.
Бироқ, ҳар куни жабрланувчи ногирон боланинг қонуний вакили, буваси Цой Зинаида Анатольеванинг уйига "Мурувват" уйи директорининг одамлари, жабрланувчининг маҳалладоши Сайпат исмли, ҳамма жойга бурнини суқадиган, маҳалла раиси бўлишга интилаётган кўзбўямачи шахс билан келмоқда. Ушбу шахс директор одамларига воситачилик қилиб, улар билан биргаликда пул ва бошқа хизматларни босим остида таклиф қилмоқда. Эвазига жабрланувчи томонидан ёзилган мурожаатдан воз кечишини, чунки директор ишдан олинаётганини таъкидлашмоқда.
Жабрланган оиланинг эътирозлари ва қаршиликларига қарамасдан, улар келишда ва ишни "ёпти-ёпти" қилишга уринишда давом этмоқда.
Бундан ташқари, шу кунгача ҳолат юзасидан жабрланган оиланинг уйига ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ҳеч бир орган суриштирув ва тергов ҳаракатларини олиб бориш учун келмаган. Фақат телефон орқали ИИБ ходимлари боғланган, аммо ногирон боласи билан Тошкентга бориш имконияти йўқлигини айтганига қарамай, орган ходимлари томонидан ҳеч қандай жавоб берилмаган.
Мазкур ҳолат юзасидан текшириш ишларини асосан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги амалга оширмоқда. Вахший тарбиячи ва ходимлар ишлайдиган ўша "Мурувват" уйи айнан шу агентликка тегишли. Шу ўринда савол туғилади:
Омбудсман ва Болалар омбудсмани ҳам ҳолат юзасидан расмий баёнот бермади. Улар боланинг уйига келиб ҳолатни ўрганмади. Ваҳоланки, ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида "жабрланган ёшларни уйларига бориб ёрдам бердик" дея суратлар қўяди.
Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги ва Бош прокуратурадан ҳолат юзасидан суриштирув ва тергов ҳаракатларини бошлашларини талаб қиламиз. У ерда қанча ногирон болалар бор, бу ваҳшийлар қанча бечора ногиронларни азоблаб келишган!
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

- Нега суриштирув ишлари нейтрал ташкилотлар ёки ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан олиб борилмаяпти?
- Агентлик ўзига тегишли бўлган "Мурувват" уйидаги сирларни ошкор бўлишидан қўрқмоқдами?
- Нега агентлик органларни бу ишга яқинлаштирмаяпти?