Анқарада 30 нафардан ортиқ одам қалбаки спиртли ичимликлардан вафот этди
Анқара вилояти губернатори Васип Шаҳин, пойтахт минтақасида қалбаки спиртли ичимликларни истеъмол қилиш оқибатида 33 киши ўлганини айтди. Бу ҳақда NTV телеканали маълум қилди.
"Қалбаки спиртли ичимликларни истеъмол қилиш оқибатида 33 киши ҳалок бўлди, 20 киши реанимацияда.
Мулозим, шунингдек, бозорда қалбаки спиртли ичимликлар пайдо бўлиши билан боғлиқ вазиятни ўрганиш давомида "32 киши қўлга олинган, улардан 13 нафари ҳибсга олингани" ҳақида хабар берди.
Январь ойи ўрталарида Туркия ОАВлари Истанбулга 90 га яқин одам қалбаки спиртли ичимликларни истеъмол қилиб, шифокорларга мурожаат қилгани ва уларга метанолдан заҳарланиш ташхиси қўйилгани ҳақида хабар берган эди. Заҳарланиш ҳолатларининг деярли барчаси асосан Туркманистон ва Ўзбекистон фуқаролари истиқомат қиладиган ҳудудда қайд этилган. Қалбаки спиртли ичимликлар ишлаб чиқариш ва сотишда гумон қилиниб, 15 нафар шахс қўлга олинди, улардан тўрт нафари суд қарори билан қамоққа олинди. Истанбул ҳокимияти қарори билан шаҳардаги 60 дан ортиқ муассаса ёпилди ва уларнинг қалбаки спиртли ичимликлар сотиш лицензияси бекор қилинди.
Telegram I Facebook I YouTube I Live