Истанбул бош консулхонаси ўзбек аёллари шаънига номақбул сўз айтилган ҳолатга муносабат билдирди
Сўнгги кунларда Туркиядаги Stand Up'ларнинг бирида қизиқчи аёл томонидан ўзбек аёллари шаънига айтилган номақбул гаплар кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди.
Унда туркиялик аёл ўз чиқишида агар улама киприк қўйсам ўзбек фоҳиша аёлларига ўхшаб қоламан дея кулгига олган.
Ҳолатга Истанбул бош консулхонаси расмий баёнот берди.
Ҳар бир давлат ўз халқи шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга эканидан фойдаланиб, Туркия Республикаси ваколатли идоралари билан Уммухан Ўзденнинг ушбу хатти-ҳаракатига ҳуқуқий баҳо бериш юзасидан тегишли ишлар амалга оширилаётгани маълум қилинди.
"Таъкидлаш жоиз, У.Ўзден томонидан билдирилган салбий фикрлар унинг шахсий қарашларидир, бу қардош турк халқининг миллатимизга нисбатан муносабатини англатмайди.
Шу сабаб ушбу ҳолат икки биродар халқлар ўртасидаги олий даражадаги дўстлик ва мустаҳкам ҳамкорлик алоқаларига таъсир ўтказмаслигига ишонамиз", дейилади муносабатда.