Еропарламентнинг Германиядан депутати Украина учун “Б режаси”ни ишлаб чиқишга чақирди
АҚШда президентлик сайлови арафасида Европарламентдаги энг йирик сиёсий куч – Европа Халқ партияси раҳбари Манфред Вебер европаликларни Украинани қўллаб-қувватлашни кучайтиришга чақирди.
"Мен Америка Қўшма Штатлари ҳатто президент Трамп даврида ҳам Украинани қўллаб-қувватлашда давом этишига ишонаман. Aммо бизда Украинани ҳимоя қилиш учун “Б режаси” тайёр бўлиши керак", – деди Вебер Funke медиа гуруҳига берган интервьюсида.
Вебернинг сўзларига кўра, Украина мудофаа курашида Taurus қанотли ракеталари каби қурол тизимларидан олиши керак.
"Агар Украина мағлуб бўлса, уруш Германияга яқинлашади. Шунинг учун биз Украинани қўлимиздан келганча қўллаб-қувватлашимиз керак", — деди ЕХП раҳбари журналистларга.
🕊 Telegram | 📱 Facebook
📺 YouTube | 🇺🇿 Live