Ўқувчиларни калтаклаган мактаб директори ишдан бўшатилди
Андижон вилояти Олтинкўл туманидаги 38-умумтаълим мактаби директори лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Андижон вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлган ҳолат 30 октябр куни соат 14:30 лар атрофида мактаб синфхонасида содир бўлган. Мактаб директори М.М. синфда пиротехника воситаларидан фойдаланган бир гуруҳ ўқувчиларни тартибга чақириш жараёнида уларни калтаклаган.
дейилади бошқарма муносабатида.
Мазкур ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани Олтинкўл тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётганини маълум қилганди.
🕊 Telegram | 📱 Facebook
📺 YouTube | 🇺🇿 Live

“Мазкур ҳолатда мактаб директори М.М. ўқувчиларга нисбатан педагогик этика қоидалари доирасида муносабатда бўлмагани сабабли эгаллаб турган лавозимидан озод этилиб, ҳозирда ҳужжатлар расмийлаштирмоқда”,