Репост из: Deputat Javlon Abdullayev
“Янги Ўзбекистон” массивида қурилиш ишлари ва экологик барқарорлик ишлари қандай?
🟢 Бугундан Фарғона вилоятидаги ўрганиш ишларимни бошладим. Куннинг биринчи қисмида Ёзёвон туманида янги бунёд этилаётган “Янги Ўзбекистон” массивига бордим. Ушбу ҳудудда олиб борилаётган қурилиш ишлари, бинолар хавфсизлиги, яшил энергия билан таъминлаш жараёни ва ҳудуддаги экологик вазият билан танишдим.
🌳 “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида яратилаётган яшил белбоғзорлар, сув таъминотини яхшилаш ва канализация тизимининг ҳолатини кўриб чиқдим. Шунингдек, кам таъминланган аҳолини уй-жой билан таъминлаш масалалари ҳам эътибордан четда қолмади. Ўрганиш жараёнида аниқланган муаммолар ва юзага келган масалалар бўйича мутасаддиларга тегишли тавсия ва маслаҳатлар бердим.
✅ Фарғонада олиб борилаётган бу каби ишлар экологик барқарорлик ва аҳоли фаровонлигини оширишда муҳим ўрин тутади.
#yozyovon #hududga_tashrif
🌐 Каналга уланиш: @deputat_javlon_abdullayev