#hududga_tashrif #quvasoy
Қувасойда иссиқхона бизнеси: аҳоли бандлиги таъминланмоқда📍 Ҳозирги кунда Ўзбекистоннинг қишлоқ хўжалиги соҳаси диверсификация қилиниб, янги технологияларни жорий этиш жараёни жадаллашмоқда. Қувасой шаҳридаги "Hamza Expo Art Textile" МЧЖ томонидан 2,0 гектар ер майдонида ташкил этилган иссиқхона мазкур жараённинг ёрқин намунаси бўлиб, у нафақат маҳаллий бозорни қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан таъминламоқда, балки экспорт салоҳиятини ҳам оширмоқда. Ушбу лойиҳа янги иш ўринларини яратиб ва шу ерлик аҳоли бандлигини ҳам таъминлаб келмоқда.
🟢Ушбу иссиқхона нафақат ички бозоримиз учун балки экспорт учун ҳам маҳсулотлар етиштирмоқда.
☝️ Иссиқхона раҳбари билан бўлган суҳбатда иссиқхона инфратузилмаси, маҳсулот етиштириш жараёни ва экспорт бозорларига чиқиш имкониятлари ҳақида гаплашдик. Қувасой шаҳрида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш учун қулай шарт-шароитлар яратилган бўлиб, бу тадбиркорларнинг имкониятларини кенгайтирмоқда.
✅ Иссиқхона фаолиятини янада самарали йўлга қўйиш, янги технологияларни жорий этиш ва экспорт бозорларига чиқиш борасида ўз тавсия ва маслаҳатларимни бериб, келгусида аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича режалар ишлаб чиқдик.
📌 Бу каби лойиҳалар нафақат иқтисодий ўсиш, балки халқ фаровонлигини ошириш, янги иш ўринларини яратиш ҳамда Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги иқтисодий нуфузини мустаҳкамлашга хизмат қилади.
🕊
Telegram | 🌐
Instagram | 🌐
Facebook | 🌐
Twitter