Малайзияда ёшлар диний таълим олишни танлаётгани учун шифокорлар етишмовчилиги муаммоси пайдо бўлди
Кўпгина давлат одамлари иш топишга қийналиб юрган бир вақтда Малайзия ҳукумати ва тадбиркорлар тиббиёт ва технология каби соҳаларда ишчи кучи етишмаётганидан азият чекмоқда.
Хабар берилишича, Электротехника ва электроника, тиббиёт, озиқ-овқат ва ичимликлар, кимё ва кимёвий маҳсулотлар, металл буюмлар ишлаб чиқариш ҳамда резина маҳсулотлари саноати каби соҳаларда кадрлар сони жуда кам.
Бунга сабаб эса аҳолининг катта қисми фарзандларига диний таълим беришни афзал билгани айтилмоқда. Яъни Малайзия таълим масканларидан унинг бозори талаб қилаётган кадрлар етишиб чиқмаяпти. Битирувчилар асосан таълим, диний ташкилотлар ва жамоат ишларида фаолият юритишни хоҳламоқда.
Бунинг оқибатида Малайзия ҳукумати Сингапур ва Ҳиндистон билан ҳамкорлик қилиб, у ерлик фуқароларни ўз иқтисодиётига таклиф қилишга мажбур бўлмоқда.
🌍 @DunyoTv - обуна бўлинг 👈