#Қишлоқдаги_ҳангомалар
Тунов куни фермамизда ғалати авария содир бўлди.
Умумий ҳисобда 900 бош қорамолнинг рационидаги 3-4 хил овқатини қориштириб, тайёрлаб бўлиб қайтаётсам, дойка биносининг томидан шаршара бўлиб суюқлик оқяпгани узоқдан кўринди. Визилдоғимни визиллатиб дойка биносига шошдим. Етиб келиб қарасам жаннатнинг ўзгинаси. Ариқлар тўла сутлар оқади деганларидек, тепадан пастга сутнинг бундай нузулатини биринчи кўришим. Ер эса тўпиғимгача сут. Тонна-тонна сут ерда ариқ бўлиб оқиб ётибди.
Ичкарига чопдим. Соғувчи 2 та аёл ҳеч нарса билан иши йўқ, ҳуштак чалееееб сигирларни соғиб ётишибди.
Уларга “соғишни тўхтат” деб ўшқирдиму, худди голливуд киноларида фалокатга учраган подлодка ичидаги матрос сингари система коммуникациялари жойлашган подвалга темир зинапоялардан осилиб сакраб тушдим.
“Самовар” ёрилган ва система сбой бериб қандайдир тарзда сутни ҳаво чиқадиган трубага ҳайдаворган. Хуллас цистернадаги сут ўша труба орқали ташқарига отилган.
Подвалдан икки марта ҳатлаб тепага чиқдиму система аппаратлари жойлашган хонага чопдим ва системани ўчирдим. Анави хахляндиялик хотинлар “нима бўлди?” деб бақрайиб туришибди. “Ташқарига чиқ, кўрасан нима бўлганини” дедим. Иккаласиям ташқарига чопди. Ерда оқиб ётган сутни кўриб “айб бизда” деб ўйлаб қолишди шекилли, энди нима қиламиз деб йиғи-сиғи қип кетса борми……. Уларни тинчлантирдим, айб уларда эмаслигини тушунтирдим.
Зудлик билан фермерга қўнғироқ қилиб тез етиб келиши кераклигини айтдим. Етиб келди ва ҳолатни кўздан кечириб, “катастрофа бўпдию” деди иршайиб. Кунига 30 тонна сут топширади, шунинг камида 15 тоннаси оқиб кетди, у эса пинагиниям бузмади. Ҳозир тўғирлаймиз деб запасной системани очди ва аёлларга соғишни давом эттиришини буюрди.
Усталарни чақирди.
Р.S. Булардек беғам одамларни кўрмаганман.
https://t.me/dilnur79