Rassom Tuz нуқтасига уриб ёзибди:
ОММАВИЙ ВАСВАСА ПАЙТИДА ЎЗ ФИКРИДА ҚОЛИШ ҚИЙИНЛИГИ ХАҚИДА
Афанди болаларни алдаб “анави ерда текин ëнғоқ тарқатишяпти” дейди. Болалар дувв этиб югуриб кетади. Бу издихомни кўрган афанди ҳам болалар ортидан югуради.
Афанди бу холатда оммавий васваса қурбонига айланди.
Эмоционал стабиллик йўқолган пайтда одам атрофдаги воқеа ва гап сўзларни ақл ва тафаккур билан анализ қила олмай қолади.
Мавҳумлик истерикаси дея аталадиган турбулент ҳолатга тушади.
БУНДАЙ ПАЙТДА САНОҚЛИ ОДАМЛАРГИНА ЎЗ ФИКРИДА СОБИТ ҚОЛА ОЛАДИ.
Фашистик Германиядаги митинглардан бирида “хайл Гитлер” деб ҳамма қўлини кўтарган пайтда қўлини тушириб турган одам расми бор.
1936 йилнинг 13 июнида Хамбург шахрида Гитлер иштирокидаги митингда 26 яшар Август Ландмессер қўлини “зиг хайл” қилиб чўзмай тураверади.
БУ - ОММАВИЙ ВАСВАСАГА БЕРИЛМАЙДИГАН РУХАН СОБИТ ОДАМ ТАСВИРИ.
Ҳамма бир тарафга қараб, югуриб, бир хил гапни айтаëтган пайтда сокин, конструктив ва рационал ўйлаш васваса қурбони бўлмасликнинг калити.
Миллион одам бирданига ахмоқона гапни айтаëтган бўлса ҳам бу гап ғирт ахмоқона бўлиб қолаверади.
Жамоавий қабила,диний мутелик, совет коллективизациси ва каримов шахсига сиғиниш билан кодланган одамлар турбулент даврда ўзлигини йўқотиб массовый психоз қурбонига айланади.
Оммавий инфо босим пайтида одам инсоний ўзлигидан айрилиб коллектив васвасанинг бир қисмига айланади.
Бу васваса (фашизм,шариат,бир ахмоқни улуғлаш ва х.к.) одамни оз вақтга бўлса ҳам зомбига ўхшаб алахсираш фазасининг қулига айлантиради.
Ўзи билмаган,ўзи тушунмаган ва ақли етмаган шиорнинг ашаддий байроқ кўтарувчиси бўлиб қолади.
Бу ҳолатда одам миясининг ўлчаш, таққослаш, қиëслаш функцияси паралич бўлиб иррационал индивид ҳолатни касб қилади.
Бу одамнинг психологик ва физиологик соғлиги учун негатив оқибатга олиб келади.
Масалан, АҚШнинг Питтсбург шаҳрига Мексика орқали келиб қолган бир ўзбек жинни бўлиб қолди, биттаси ўзини кўприкка осди. Чунки улар бор йўғини сотиб камида 35 минг доллар сарфлаб келган. Онги ўзига келган пайтда эса улар ўз ҳолидан мамнун бўлмади. Улар васваса тумани тарқаб, кўрган “реал” ҳаëтдан шок бўлишди.
Замонавий дунëда киши туганмас информацион атака босими остида бўлади.
Дазмолни токка тиқсангсиз ҳам сизга ақл ўргатилади.
ФАЛОНЧИ МАЗЛУМ, ПИСТОНЧИ КУРАШЧИ ДЕЯ СИЗНИНГ ОНГИНГИЗНИ ФОРМАТЛАШАДИ.
Осонгина техник приëм билан сизни фақат Гондурасдаги (Ëки Фаластиндаги) оч болалар ҳақида тинимсиз ўйлайдиган қилиб қўйиш мумкин.
Сиз энди ўз болаларингиз оч эканлигини кўриб турсангиз ҳам фақат Гондурас ҳақида ўйлайверасиз. Бошқаларга ҳам “СЕН МЕНГА ГОНДУРАСДАН СЎЗЛА” деб талаб қиласиз.
Бу рухий хасталикнинг бошланиши.
Бундай ҳолга тушмаслик учун сиз “МЕНИНГ ЎЗ КАЛЛАМ БОР” дея ишона олишингиз керак.
Аммо бунинг учун ростдан ҳам ўйлайдиган каллангиз бўлиши керак.
Каллаваранглар кўп жамиятни манипуляция қилиб тўполон чиқариб остин устун қилса бўлади.
Бунинг учун мошина ойнасини қорайтиришга пули етмаган тоға ëки МЕТАН ГАЗДА ЎЧЕРЕД КУТИБ ҚИЙНАЛГАН, АЛИМЕНТДАН ҚАРЗДОР МАЗЛУМ ОБРАЗИНИ ЯРАТИШ КИФОЯ.
Давлатнинг вазифаси бундай васвасаларнинг олдини олиш.
Энг тўғри йўли билими¸ илими бор¸ тахлилий қиëсий тахлил қила олдиган жамиятни яратиш. Бундай жамиятни гипноз қилиб оммавий тартибсизлик келтириб чиқариш мушкул бўлади.
https://t.me/dilnur79