Интернет замонида ҳаким зотнинг ўғлига қилган олтинга тенг тавсиялари
"Ўғлим! Google, Facebook, Twitter, WhatsApp, Telegram, Instagram ва барча ижтимоий тармоқлар бамисоли тубсиз денгиздир. Унда қанчадан қанча кишиларнинг ахлоқлари ғарқ бўлган, ақллари чўккан. Уларнинг ичида йигитлар ҳам, қариялар ҳам бор… Унинг тўлқинлари иффатли қизларнинг ҳаёсини ютиб юборган… У жуда кўп халойиқни ҳалок қилган. Унга шўнғиб кетишдан огоҳ бўл. Интернетда гўёки асалари каби бўл, аввало ўзингга, кейин ўзгаларга фойда келтиришинг учун саҳифаларнинг энг покизасини зиёрат қил.
Ўғлим! Пашша каби гулга ҳам, гўнгга ҳам қўниб, ўзинг билмаган ҳолда касалликларни ташима…
Ўғлим! Интернет катта бозорга ўхшайди. У ерда ҳеч ким молини текинга тарқатмайди. Ҳамма муқобилига бирор нарса хоҳлайди. Кимдир молининг муқобилига одоб-ахлоқни олмоқчи бўлади. Кимдир шубҳали фикрларини тарқатмоқчи бўлади… Яна кимдир шуҳрат қозонгиси келади… Яна кимдир жамиятни ислоҳ қилмоқчи бўлади… Молни яхшилаб текширмагунингча сотиб олма. Ўғлим! Миш-мишларни ва бўлмағур латифаларни тарқатишдан, ҳаром нарсаларни кўчириб ёйишдан ҳазир бўл!
Билгин, сен бу яхши ва ёмон нарсалар билан тижорат қилмоқдасан. Товарингни бировга таклиф қилишингдан олдин покизасини танлаб ол, чунки мижоз сендан маслаҳат сўраб ўтирмайди, сотиб олаверади.
Ўғлим! Бирор нарса остига фикр ёзиб қолдирмоқчи бўлсанг, яхшилаб ўйла, бу гапларинг Аллоҳни рози қиладими, йўқми?!
Ўғлим! Кўзинг билан кўрмаган инсон билан дўст тутинма. Одамларга ёзган нарсалари орқали ҳукм чиқарма… Чунки уларнинг исмлари ясама, суратлари сохта, ахлоқлари безалган, сўзлари ёқимли, юзларида ниқоб, ростлари ёлғон бўлиши мумкин. Қанчадан-қанча олимликни даъво қилганлар қип-қизил жоҳил, гўзаллар бадбашара, сахийлар зиқна, жасурлар қўрқоқ… Аллоҳ раҳматига олганигина мустасно. Сен ҳам Аллоҳ раҳматига олганлар сафида бўл.
Ўғлим! Ўзларига сохта исм қўйиб оладиганлардан эҳтиёт бўл. Чунки улар ўзларига ишонмайдилар. Ўзига ишонмаганга сен ҳам ишонма. Сен ҳам бировнинг исмини қўйиб олма, чунки Аллоҳ сирни ҳам, ундан-да махфийроғини ҳам билиб туради.
Ўғлим! Сенга озор берганга озор берма. Сен ўзингнинг, у ўзининг ахлоқини намойиш қилади. Сен бу ишинг билан ўз ахлоқингни кўрсат, унинг ахлоқини эмас… Қозон – ичидаги нарсаси билан тошади.
Ўғлим! Ёзаётган нарсангни саралаб ол… сен ёзасан, фаришталар ҳам ёзишади. Аллоҳ барчани кузатиб, ҳисоб-китоб қилиб туради. Ўғлим! Дахшатли интернет денгизида сен учун энг қўрқадиган нарсам ҳаром, фисқу фужур, беҳаё нарсаларни томоша қилишингдир.
Агар ушбу ҳаром нарсалардан четлаб ўта олсанг, интернетдан ўзингнинг манфаатинг учун фойдалан, жамиятинг билан мулоқот қил, динингни ёйишга ҳаракат қил. Агар ҳаром нарсалар гирдобида қолганингни кўрсанг, интернет дунёсидан йиртқич ҳайвондан қочганингдек қоч, чунки қиёматда дўзах борадиган жойингга, ҳақ-ҳуқуқини топтаган инсонларинг хасмингга айланишади.
Ўғлим! Шайтоннинг қармоғига ғафлатда қолганлар, шаҳватга берилганлар илинади. Бу иккиси интернетнинг устунларидан ҳисобланади. Интернет ғафлатинг учун эмас, хизматинг учун яралган. Сен уни икки дунё манфаатинг учун ишлат, у билан келажагингни қур, сени бузиб, ер билан яксон қилишига йўл қўйма! Охиратда сенинг фойдангга ҳужжат бўладиган қил, зиёнингга ҳужжат қилма! Аллоҳ барчамизни тўғри йўлидан адаштирмасин!"
©️ Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф
https://t.me/+GmW9USiSdNdjYjAy