Репост из: O'zLiDeP - Toshkent shahar
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дурбек Aхмедов Учтепа туманида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дурбек Aхмедов ва Халқ депутатлари Учтепа туман Кенгаши депутати Бобур Халматов билан биргаликда "Инфин Банк учтепа филиали"да туманда фаолият олиб бораётган тадбиркорлар ва банк ходимлари билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда депутат Дурбек Aхмедов томонидан "Атроф-муҳитни асраш ва "яшил иқтисодиёт" йилида амалга оширишга оид қабул қилинган 2025 йил давлат дастурининг мазмун-моҳияти, ЎзЛиДеПнинг 5 мақсад ва 500 вазифа сайлов олди дастури, мамлакатимизда тадбиркорликка яратилаётган шароитлар ҳақида маълумотлар бериб ўтди.
Шунингдек, депутат томонидан Учтепа туманида фаолият олиб бораётган “Стандарт полиграф сервиcе” ва “Инвест боок” МЧЖлар нашриёт босмахонаси фаолияти билан ҳам танишди. Мазкур корхоналарда мактаб ва мактабгача таълим ташкилотлари учун дарсликлар, журналлар, озиқ-овқат маҳсулотлари қадоқлари ишлаб чиқарилади, шу корхоналарда 150 нафар ҳамюртларимиз меҳнат қилишади. Депутат корхона раҳбари Дилдора Исмоилова билан суҳбатлашиб, ўз тавсияларини берди.