Репост из: O'zLiDeP - Toshkent shahar
Халқ депуталари Шайхонтоҳур туман Кенгаши депутати Хасан Раҳматов тумандаги “Ибн Сино” маҳалласида бўлиб, фуқаролар билан мулоқот ўтказди. Учрашувда ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларнинг мурожаатлари тингланди. Уларга муаммоли масалани ҳал этиш юзасидан ҳуқуқий тушунтириш берилди. Учрашув бўйича депутат ўз тавсияларини бериб ўтди.