🇺🇿 Давлатимиз раҳбарининг ёшлар билан мулоқотида қатнашган ЎзЛиДеП партияси лидери Актам Хаитов ўз таассуротлари билан бўлишди.
😎Актам Ахмадович мулоқот вақтида тилга олинган ҳужжатларни ёшлар тадбиркорлигида мутлақо янги даврни бошлаб берадиган қарорлар дея атаган.
🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
😎Актам Ахмадович мулоқот вақтида тилга олинган ҳужжатларни ёшлар тадбиркорлигида мутлақо янги даврни бошлаб берадиган қарорлар дея атаган.
✔️Бугун давлатимиз раҳбари мамлакатимиз ёшлари билан очиқ мулоқот қилди. Мулоқотда ёшлар билан ишлаш натижадорлигини янада ошириш, уларга янада кенг имкониятлар яратиш чора-тадбирлари муҳокама қилинди. Унда мен ҳам қатнашдим.
Йиғилишда таъкидланганидек, Ўзбекистон аҳолисининг 60 фоизини ёшлар ташкил этади. Ҳар йили меҳнат бозорига 600 мингдан ортиқ йигит-қизлар кириб келмоқда. 2030 йилга бориб, бу кўрсаткич 1 миллион нафарга етади. Шу боисдан, ёшларнинг бандлигини таъминлаш, интилишларига шароит яратиш давлатимизнинг устувор сиёсатига айланган. Ўтган 8 йилда ёш тадбиркорлар сони 3 карра кўпайиб, улар бугун бизнес вакилларининг салкам 40 фоизини ташкил этмоқда. Ишсиз ёшлар 2 карра камайди. Ишсизликдан холи маҳаллалар сони 1 минг 889 тага етди.
Йиғилишда Президентимиз ёшлар тадбиркорлигида мутлақо янги даврни бошлаб берадиган 3 та катта ҳужжатга имзо чекканини қайд этиб ўтдилар. Жумладан, Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилиб, унга 100 миллион доллар маблағ ажратилганлиги ёшларга берилаётган яна бир катта имкониятлардан биридир.
Бундан ташқари ёшларни даромадли иш билан таъминлаш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Биргина ўтган йили 56 минг гектар ер ёшларга ажратилди. Бу ўз самарасини бериб, ҳозирда 153 минг нафар ёшлар деҳқончилик билан шуғулланяпти. Бу бошланган ишларни яна тизимли давом эттириш борасида аниқ вазифалар белгиланди.
Шунингдек, Ёшлар кооперациялари ташкил қилиниб, ёшлар қишлоқ хўжалигида билим ва кўникма оширишига ёрдам берилиши ҳам муҳим ташаббуслардан бири бўлди. Эндиликда Ёшлар саноат зоналарида саноат ипотекаси орқали бино олаётган тадбиркорларга ускуна хариди учун 500 минг долларгача кредит ажратилади.
Давлатимиз раҳбарининг билдирган таклиф-ташаббуслари партиямизнинг ёшлар учун манфаатли иш ўринларини яратиш, ёшлар тадбиркорлигини молиялаштиришга кўмаклашиш ҳамда ёшларнинг стартап лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш каби вазифалари ижроси учун ҳам муҳим. Шу боис партиямиз Президентимиз томонидан белгиланган вазифаларни ҳаётга татбиқ этишга бор куч-ғайратини сафарбар этади.
🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг