Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
📌 27-31 январь кунлари Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ҳудудларда сайловчилар билан учрашувлар ўтказишганидан хабарингиз бор.
🟣 Хусусан, ХДП депутатлариям фуқаролар билан юзма-юз мулоқот қилиб, жойлардаги тегишли масала ва муаммоларни ўрганишибди.
🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
🟣 Хусусан, ХДП депутатлариям фуқаролар билан юзма-юз мулоқот қилиб, жойлардаги тегишли масала ва муаммоларни ўрганишибди.
🔊 И.Наризова Конимех туманидаги Оилавий шифокорлик пунктидаги ҳолатни ўрганибдилар. Депутатимиз муаммоларни санар экан, шифокорлик пунктида Рентген ва УЗИ аппаратига эҳтиёж борлиги, тунги навбатчилик ташкил этилмаганлигига аҳамият берибди.
🔊 Ичимлик суви масаласида муаммоси бор фуқаромиз З.Зоҳидов қабулига келган экан, халқ вакили мутахассисларни чақиртириб, 1 ой ичида ичимлик сув аҳоли хонадонларига тортиб бериш вазифасини юклабдилар.
🔊 Косонсой туман 8-сонли мактаб учун янги, қўшимча мактаб биноси қуриляпти экан, жараён қандай кетаётгани депутат А.Темиров назаридан четда қолмабди. Шунингдек депутатимиз мактабнинг иситиш тизимини кўздан кечирибди.
🔊Депутат Турсунов Имомназар Эгамбердиевич Урганч шаҳридаги қурилаётган арзон уй-жойлар, квартиралар таннархлари билан танишибдилар. Уёқдан чиқиб, “Ҳамжиҳатлик” маҳалла фуқаролар йиғини биносига ташриф буюриб, маҳалладаги еттилик гуруҳи, маҳалла профилактика инспектори ва маҳалла фаол аёли иш фаолияти юзасидан суҳбатлар ўтказилибди.
🔊 Депутат Зулайхо Акрамованинг эътибори Қоракўлдаги “Мурувват” ногиронлиги бўлган шахслар учун эркаклар интернат уйида ўтказилган ўрганиш, муаммоларни ҳал этиш йўлларини излашга қаратилган. Партиянинг сайлов олди дастуридаям ижтимоий ҳимояга муҳтож ва ногиронлиги бўлган фуқароларни қўллаб-қувватлаш устувор вазифалардан бири сифатида белгиланган.
🔊 Яна бир депутатимиз И.Токарева 16-Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига ташриф буюрди. Марказнинг фаолиятини ўрганиш давомида, И.Токарева ногиронлиги бўлган фуқаролар учун тиббий ёрдам кўрсатиш, уларнинг саломатлигини яхшилаш ва ҳаёт сифатини ошириш борасида амалга оширилаётган ташаббусларни кўриб чиқди.
🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг