Атрофингизга қаранг эй одамлар ! Сизнинг маҳаллангизда, сизнинг кўчангизда, сизнинг қишлоғингизда, хатто яқин қариндошларингиз ичида хам қийналганлар, касалликдан азоб чекаётганлар, шунчаки даволанишга пул топа олмагани учунгина ўлиб кетаётган қанчадан-қанча инсонлар бор ! Аммо сиз бугун гўрингиз нурга тўлиши учун масжид қуриб, унга пул йиғиб, хажга бориб юрибсиз ! Хатто ўзингиз танимаган уруш бошланмаса хатто қаерда эканлигини билмайдиган узоқ Фаластиндагилар учун қайғуриб “Мен Фаластинни қўллайман !” деб фаластинликларни қўллаётган бир пайтингизда ўз миллатдошингиз кўз олдингизга жон беряпди ! Нима фаластинликлар мусулмон-у ?! Миллатдошларингиз кофирми ?!
Сиз байроғини кўтариб югурмоқчи бўлаётган ўша Фаластинликлар ишончим комил-ки сизнинг давлатингиз хақида эшитишмаган хам ! Ва ўзингизни байроғингизга бугун кўз тикканлар қанча !
Сиз бугун жисмонан тайёргарлик кўриб, билаги кучга кириши керак бўлган ва харбий хизматга лаёқатли болаларингизни “Хужра” аталмиш жойга тиқиб, араб тилини ўргатаётган вақтингизда душман болалари автоматни йиғишни ўрганяпди ! Эрта бир кун ўша душман болалари катта бўлиб юртга хужум қилса нима бўлади ?! Сизнинг болаларингиз калима ўқиб уларни ортга қайтарадими ?!
Бу гапларимдан кейин мени динсизликка ва кофирликка айбламанг ! Алҳамдулиллаҳ диним ислом, эгам яратган Аллоҳ, пайғамбарим Муҳаммад саллаллоҳу алайху вассалам ва исмим Абдуллоҳ яъни яратган эгамнинг қулиман ! Аммо мен тўртта калимани ёдлаб кун кўриб юрган саводсиз “Художўйлар” га эргашиб кетадиган инсон эмасман ! Ва эрта бир куни худо кўрсатмасин ватанга душман бостириб келса хотинимни сўйдириб, қизимни зўрлатиб, қўлимдан калима қайтаришдан бошқа иш келмагани учун “Яратганнинг иродоси !” деб ўтирадиган қўрқоқ мусулмон бўлишни хам ҳоҳламайман !
Фарзандларингизга диний илм билан биргаликда дунёвий илмни хам ўргатинг, улар фақат араблар ва фаластинликларни севавермасдан ўз миллатдошларини хам севсин ! Ватанини иккинчи “Макка” деб билсин ва унинг ҳимояси учун жон беришга тайёр бўлсин ! Ана ундан кейингина сиз эмин-эркин дуо-йи жонингизни қилиб, “Хожи” номини кўтариб юришингиз ярашади !
Ислом динимиз муккаммал дин! Аммо одамлар камчиликдан ҳоли эмас! Хатойингизни англанг!
Мен ЎЗБЕКМАН !!! Ва ватанимни бошқа хар қаердан кўра кўпроқ севаман!
А. Омон
@daydi2021