Дайди ўқ


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Образование


‼️ДАЙДИ ЎҚ! динга эмас, сохта диндорларга, радикал мутаасибларга қарши курашади ва бу кураш мунтазам давом этади.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Образование
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Баъзи “тарихчилар” ва псевдо миллатпарварлар ўзбек халқининг ўтмишда жуда кучли, ақлли ва ватанпарвар бўлганини айтиб, аммо нега орқада қолиб кетганимизни тушунмайди. Тагини кўтарса ўзбек халқи геномен жиҳатидан урушқоқ эмас. Амир Темургача бўлган даврда, буюк ипак йўли тармоғи сабаб савдо-сотиқ ва илм-фан гуллаб-яшнагани тўғри, бироқ бубк ипак йўли ўз аҳамиятини йўқотгач, Темурдан кейинги ва Чор Россиясининг киришига бўлган даврда миллат сифатида ўзлигимизни йўқотиб, ғирт лох ва лапух одамлар бўлганмиз. Буюк ипай йўли ўз аҳамиятини йўқотиши бизни майда давлатчаларга бўлинишимизга ва шариат асосида яшашимизга сабаб бўлган.

Европаликлар янги технологиялар ва савдо йўлларини топиб, бугунги ҳаётга мослашишни амалга оширганлар, биз эса тарихдаги “ипак йўли” билан мақтанавердик, лекин ўзгаришга киришмадик.

Ўтган 500 йиллик (1405-1905й.й) тарихимизда диний фанатизм ва консерватизм ҳам тараққиётимизни тўсиб келганини ким тан олмайди? Замон билан ҳамнафас бўлинг, постни бошқалар билан бўлишинг.

👉@daydi2021


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Аёл, бемисл латофат ва назокат соҳибаси, эзгулик, меҳр-оқибат, вафо ва садоқат рамзи, ўзбек хотин-қизлари миллатимиз ғурури файзи ва кўнгилларимиз фариштаси

Илло
шариат маҳкумаси эмас !

Каналимиз обуначиси бўлган барча ҳурфикрли гўзалларни 8-март халқаро хотин-қизлар байрами билан табриклайман. Ҳар бирингиз эъзозга ва эҳтиромга муносиб ҳамда лойиқ қироличасизлар 💐

Энг эзгу тилаклар сиз учун бўлсин.

Сен барибир муқаддассан аёл 🌹

Шариатчилар куйвўлсин 😃 ўз ёғида қоврулиб ёнсин, ҳаргиз ўзбек аёли мулланинг чўриси бўлмасин 🥂

https://t.me/daydi2021


Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва имкониятларини янада кенгайтириш тарафдори


Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 8 март – Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан ўтказилган тантанали маросимда аёлларнинг жамиятдаги ролини юксак баҳолади. У ўз нутқида хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва имкониятларини кенгайтириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш Янги Ўзбекистоннинг давлат сиёсатида устувор йўналишлардан бири эканлигини таъкидлади.
Президентимизнинг сўзларига кўра, сўнгги йилларда Ўзбекистонда хотин-қизларнинг давлат ва жамият ҳаётидаги иштироки сезиларли даражада ошди. Хусусан, бошқарув соҳасида аёлларнинг улуши 20 фоиздан 35 фоизга етди, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларининг 38 фоизини, Сенат аъзоларининг 27 фоизини аёллар ташкил этмоқда.
Ш. Мирзиёев ўз фаолияти давомида доимо хотин-қизларнинг таълим олиши, касб-ҳунар эгаллаши, тадбиркорлик билан шуғулланишига жиддий эътибор қаратиб келади. Жумладан, 2024 йилнинг ўзидп 250 минг нафар хотин-қиз олий таълим билан қамраб олиниь, 2 миллион нафар аёлнинг бандлиги таъминланган эди.

Юртбошимиз хотин-қизлар масаларига оид нутқларида ибратли оилаларнинг жамиятдаги ўрнини алоҳида таъкидлаб келади. Бундай оилаларда ҳар томонлама етук баркамол авлодни вояга етказиш ва камбағалликка қарши курашиш ишлари доимо асосий мақсад ҳисобланади.

Бугунги кунда хотин-қизларни янада қўллаб-қувватлаш мақсадида бир қатор янги ташаббусларни илгари сурилмоқла. Хусусан, Савдо-саноат палатаси ҳузурида Тадбиркор аёллар кенгаши ташкил этилиши, “Ёрқин келажак” лойиҳаси доирасида иқтидорли қизлар хорижда ўқитилиши, “Ҳамроҳ” компанияси аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаши каби дастурини амалга ошириши барчани қувонтирмоқда.

Президентимиз Ўзбекистонда хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва имкониятларини кенгайтириш борасида олиб борилаётган ислоҳотларни жадаллаштириш мақсадида, масъулларга алоҳида топшириқлар бергани, таҳсинларга сазовордир.

@daydi2021




Мусулмоннинг амаллари бошқаларнинг ишига халал бермаслиги керак

Намоз ўқимоқчимисан ёки Рўза тутмоқчимисан ? Бу сен билан Аллоҳ орасидаги иш – бошқаларни вақтини олиб, ишидан тўхтатиб, қилган ибодатинг ўтмайди.

Дуч кеган жойда жойнамозингни ташлаб, ўзингни “пи…ц диндор” қилиб кўрсатмагин. Бу ишинг риёкорлик ва кўзбўямачиликдан бошқа нарса эмас. Эпласанг режалаштириб ибодат қил, сани ибодатинг мен учун эмас, меники сен учун эмас!

Рўза тутаётган бўлсанг ўзинг учун тутаяпсан, буни бошқаларга пеш қилаверма. Рўза тутмаганлар билан ишинг бўлмасин, атрофингда еб-ичаётганларга ўқрайма, “рўзамни ҳурмат қил” деб таъмагирлик қилма. Сабринг етса тут рўзангни.

Дин – бу одоб, ахлоқ, ваъз-насиҳат. Дин – бу зўравонлик ёки ўзингни бошқалардан устун қўйишинг учун эмас.

Худога фақат сен яқин эмассан !


@daydi2021


Вояга етмаган болаларнинг таровеҳ намозига қўйилмаслиги борасидаги баҳслар юзасидан ҳуқуқий ва ижтимоий ёндашув

Ўзбекистонда диний эркинлик Конституция ва халқаро ҳуқуқ нормалари билан кафолатланган бўлиб, ҳар бир фуқаро ўз эътиқодига мувофиқ диний амалларни бажаришда эркин ҳисобланади. Бироқ, бу эркинлик вояга етмаган шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича давлат мажбуриятлари билан мувозанатда бўлиши лозим.

Ўзбекистон Республикаси Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенцияга (1989 й.) аъзо, шунингдек, “Бола ҳуқуқлари тўғрисида”ги қонунни қабул қилган (2008 й.) давлат сифатида болаларнинг соғлом ўсиши, таълим олиши ва уларнинг манфаатларини ҳимоя қилишни ўз зиммасига олган. Мазкур қонунчиликка мувофиқ, болаларнинг таълим олиши устувор вазифа ҳисобланиб, давлат уларнинг маънавий, жисмоний ва руҳий ривожланишини таъминлашга масъул.

Шу нуқтаи назардан, Ўзбекистон мактаб ўқувчиларини мажбурий меҳнатдан ҳимоя қилгани каби, уларнинг таълимдан чалғишининг олдини олишни ҳам ўз вазифаси деб ҳисоблайди. Мактаб ёшидаги болаларнинг кечаси намозларда иштирок этиши уларнинг соғлиғи, дам олиши ва таълим сифатига таъсир қилиши мумкин. Шу сабабли, Ўзбекистон ҳукумати бу масалада вояга етмаганларнинг манфаатларини биринчи ўринга қўйиб, уларнинг таровеҳ намозларида иштирокини чеклаш ташаббусини илгари сурмоқда.

Ота-оналар фарзандларининг тарбияси, таълими ва саломатлиги учун шахсий масъулиятга эга бўлса-да, давлат болаларнинг умумий манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида белгиланган қонунчилик асосида зарур чораларни кўриши мумкин. Бу нафақат таълимга эътибор қаратиш, балки болаларнинг кечқурун ухлаш тартиби, руҳий ва жисмоний ҳолатига ҳам ижобий таъсир кўрсатиш мақсадини кўзлайди.

Шу билан бирга, Ўзбекистон қонунчилиги болаларнинг диний таълим олиши ва эътиқод эркинлигига тўсқинлик қилмайди. Аммо бу жараён боланинг ёши, ақлий ва маънавий етуклиги, шунингдек, унинг умумий ривожланишига салбий таъсир этмаслиги каби мезонлар асосида амалга оширилиши лозим.

Давлат ва жамият болаларнинг ҳар томонлама ривожланиши учун масъул экани сабабли, уларнинг таълим олиши ва соғлом улғайишини таъминлаш бўйича олиб борилаётган чоралар демократик ва ҳуқуқий тамойилларга мосдир.

@daydi2021


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Манови видео биздаги реал кўзбўямачиликни ифодалаган

Видеода, одамлар ўзлари хоҳлагандай эмас, жамият талабларига мослашиб яшашга мажбурлиги кўрсатилган. Яъни 1 мартгача вино-водкали жойларда яшаб, ҳозир мажбурият юкидан ўзларини диндор кўрсатишга мажбур инсонларнинг рамазон ойидаги ҳолати акс эттирилган.

Рўзада ҳам ароқ ичишни исташади лекин бошқаларнинг уларга нисбатан салбий фикридан чўчиб, ичишмайди. Айримлар ўзида пайдо бўлаётган буйсинув ёки шартларга бошқани ҳам жалб қилгиси келади. Албатта у чеккан азобни бошқалар ҳам чекишини исташади.

Жамиятда ПУРИТАНЛИК кайфияти ҳукмрон. Ҳозирги пуритан
шахслар ўз фикри билан яшай олмайди. Барча ташқи қоидаларга мослашади, бироқ ич-ичидан норози бўлиб яшайди. Мунофиқлик мажбурий ҳимоя механизмга айланади. Ҳамма бир-бирининг хаётига аралашиб, ниқоб остида яшай бошлаяпти.

Кимдан нимани яшираяпмиз ўзи ? Ахир кўпчилигимизда ёлғон ва иккиюзламачилик оддий ҳолга айланиб бўлганку.

@daydi2021


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Хижобашканинг ўзи тушунмаган тилдаги қўшиққа рақс тушиши, унинг маънавий қуллигини исботламоқда . У худди шу алфозда исломни ҳам тушуниб-тушунмай қабул қилган. Ҳозирги қизлар мода ва одат учун ҳижоб ўрашади. Агар ҳижобланиш талабларига риоя этилганда кўча-куйда биттаям ҳижобашкани учратмасдик. Ҳаммаси уйида ўтириб, “номаҳрам”лардан ўзини асраб, кўзимиздан дап бўлишарди

@daydi2021


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Англияда мусулмонлар Виндзор қасрида ифторлик уюштирдилар

Видеода турли миллат ва элат вакилларидан иборат эркак ва аёллар бир дастурхон атрофида тўпланиб, умумий ифторлик ўтказгани кўринади.
1070-йилларда қурилган Виндзор қасри тарихий обида бўлиб, маълум вақт давомида Ҳазрати Марям ибодатхонаси сифатида фойдаланилган. Қаср деворларидаги насроний динига оид элементлар мусулмонларга халал бермаган.

Англияда насронийлар мусулмонлардан минг карра кўпдир, аммо бошқа динлар камситилмайди, бошқаларнинг ғайридинлиги ёки динсизлиги сабаб агрессив муносабатда бўлишмайди.

Диний концепцияси дунёвийлик ва диний эркинликни уйғунлаштирган ҳолда, барча фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга қаратилган.

@daydi2021


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Биз бир неча марта, ҳайвоний ҳирси ва сексуал хоҳишларини қондириш учун янги ва ёш аёлларни «иккинчи» ва «учинчи» хотин қиволадиган псевдо диндорлар ҳақида пост чоп этганмиз.

Аёлни инсон ўрнида эмас, ҳирсни қондириш воситаси сифатида кўрадиган одам билан қандай алоқа қиласизлар, ҳеч ақлим етмайди. У хотиннинг жинсий олами бошқача, бунисиники уникидан бошқача, наригисидаги турли инфекцияларни, ўзиникига индамай қабул қилиш учун инсон эмас, қуйдек ювош бўлиб яшаш ёқадими сизларга?

@daydi2021


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ЎЗБЕКЛАРГА ҲАММА БИРДЕК ҲАВАСДА!

Рус миллати вакили ўзбекча кийиниб, ўзбек тилида қўшиқ куйлади! Бу нафақат оддий ижро, балки юракдан келган садо – Ўзбекистонга бўлган самимий муҳаббат ва халқлар дўстлигининг ёрқин ифодасидир.

ЎЗБЕКИСТОН – ҲАММА УЧУН ОЧИҚ ВАТАН!

Ўзбекистон – фақат ўзбекларнинг эмас! Бу юрт бошқаларни ҳам ўзига ром этади, миллий ўзига хослиги билан ҳар қандай миллатни ҳавасга солади! Меҳрибон бағри ва буюк тарихи билан бу давлат ҳар бир миллат вакилига тенглик, муҳаббат ва юртпарварлик ҳиссини улашади!

Биз – кўп миллатли, бирдам ва қудратли халқмиз! Бу юртда туғилган ҳар бир инсон, миллатидан қатъи назар, унинг бир бўлаги!

ЎЗБЕК ТИЛИ – ХУРМАТ, МАДАНИЯТ ВА ФАХР!

Ўзбек маданияти, тили ва анъаналарини ардоқлаш – бу фақат ўзбекларга хос ҳиссиёт эмас! Бу – Ўзбекистонни Ватан деб билган барча миллатлар учун ғурур ва ҳурмат рамзи! Қарийб 200 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари ёнма-ён, бир дастурхонда нон еб, бирга яшаб, бир юртнинг келажаги учун меҳнат қилиб келмоқда!

@daydi2021


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Эттадан енгил такой

Алимовдан олинди

@daydi2021


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ўзбекистон Финландия педагогика институтида ҳатто ҳижобли қизлар ҳам миллий кийимларда таълим олишга келишмоқда


Мазкур институтнинг 106-гуруҳ талаба қизлари миллий либосларда чиқиш қилиб, ўзбек халқининг бой маданий меросига бўлган ҳурматларини намойиш этишибди. 👏👏👏

Талаба қизларнинг миллий либослардаги нафис ва дид билан кийган кийимлари ўзбек миллий либосларининг бетакрор гўзаллигини яна бир бор кўрсатиб берган 😍🤩🥰

@daydi2021


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Рамазон ойида баъзи одамлар ўзларини диндор сифатида кўрсатиб, ой тугагач, аввалги ҳаёт тарзига қайтишади. Бу ҳолат иккиюзламачиликнинг яққол намунасидир. Кечагина ичиб-чекиб юрган шахснинг бирданига тақводорга айланиши масхарабозликдан бошқа нарса эмас. Бундай одамлар ўзларини ва атрофдагиларни алдаб, динни фақатгина ташқи кўриниш учун фойдаланишади. Бу нафақат уларнинг шахсий обрўсига, балки жамиятдаги умумий диний қадриятларга ҳам салбий таъсир кўрсатади. Ҳақиқий диндорлик доимий ва самимий бўлиши керак, фақат муайян вақтда эмас.

@daydi2021


#Ретро

Шаллақидан Ватан хоинига айланган иззатталаб ва бўҳтончи журналист Жаҳонгир Маматов

Маълумки, совет даврида турли ҳуқуқ-тартибот идораларидан ҳам кўра қўрқинчлироқ, ваҳималироқ лавозимлар бўлган. Масалан, партия вакиллари, партия нашрларида ишлайдиган, пропаганда билан бевосита шуғулланадиган журналистлар бўлган. Улар маҳаллий бошлиқлар, туман партия секретарлари, ижроқўм вакиллари ва колхозлар раисларини чин маънода террор қилган, десак адашмаган бўламиз. Бирор соҳадаги муаммоларни пеш қилиб, раҳбарларни қоралаб, фельетонлар, танқидий мақолалар чиқаришган.

Танганинг иккинчи томони бўлгани каби, уларнинг орасида холис, халқига ва юртига содиқ журналистлар ҳам бўлган. Лекин, мана шундай ғаламиз журналистлар ўзларини туман ва шаҳар партия секретарларидан ҳам баланд қўйиб, уларнинг гапини бажармайдиган, иззатини жойига қўймайдиган, ҳар байрамда совға-салом юбормайдиган раҳбарларни ҳолига маймунларни йиғлатишган. Партия нашрларида ишлайдиган мухбирларнинг тили бир қарич бўлган. Тагида машина, уйидан эса шароб иси аримаган. Эл-у амалдорнинг ардоғида бўлишган. Айримллари турли лавозимларга тавсия қилинган, мукофотлар олишган, депутат бўлишган. Депутат бўлса-ку сўзининг таъсири, обрўйи каррасига ошган.

Юқорида келтирилган ҳолатлар узоқ вақтдан буён Америка Қўшма Штатларининг Виржиния штатида яшаб келаётган, 68 ёшга кириб ҳам ақли кирмаган, ўз юртида кексалик гаштини сурмасдан, миллат хоини ва сотқин сифатида қочоқ сифатида яшаётган Жаҳонгир Маматовнинг ҳаёт йўлини билдиради. 30 йилки Ўзбекистонда яшамаса ҳам, турли ижтимоий тармоқлардаги ресурслар орқали мамлакатимизда амалга оширилаётган ҳар бир ислоҳотдан кир қидиришга, мамлакат раҳбариятига турли буҳтон ва туҳматлар уюштиришга қаратилган иғвогарона чиқишлар қилиб келмоқда.

Унинг ўтмишига қаралса, советларнинг газетасида ишлаб, қанча-қанча таъмагирлик қилган, иззатталаб бўлганини кўриш мумкин.

1985-1991 йиллар давомида партиянинг марказий нашрларидан бири — «Совет Узбекистана» газетасининг Самарқанд вилояти бўйича мухбири вазифасида ишлаб келган Жаҳонгир Маматов вилоят ҳаётидаги ижтимоий-иқтисодий жараёнларни ёритиш билан бирга, турли мавзуларда танқидий чиқишлар қилади. У шу орқали одамлар, жамоатчилик эътиборига тушади.

Шундай ҳолатда унинг нафақат яхши ёзишга, балки товламачилик, таъмагирлик, ўз обрўйи ва иш жойидан устамонлик билан фойдаланишга ҳам таланти кучли эди. Маматов ўзининг ва қариндошларининг нафсини қондириш билан бирга, иззат ва ҳурматталаб бўлиб қолганди. Ана шу иззатталабилигидан охири депутат сифатида сайланишга (тайинланишга) ҳам улгурди.

Жаҳонгир Маматов вилоятда кўплаб туман ҳокимлари, жамоа хўжалиги раислари томонидан йўл қўйилган камчиликларни партия газетасида ёритиш билан қўрқитиб, товламачилик йўли билан улардан пул, совға-салом олиб келган. Иззатталаб шахс Маматов бу ишларидан уялмаган, очиқча талаб қилган. Масалан, 1989 йилда Жаҳонгир Маматовнинг туғилган куни муносабати билан Самарқанд вилоятининг барча туман раҳбарлари томонидан қимматбаҳо қўл соати совға қилинган.

Ўша вақтда маълум сабаблар билан Жонбой ва Пайариқ туманлари раҳбарлари ўтказилган маросимга келмаган ҳамда табиийки, ваъда қилинган совғаларни бермаган. Бундан эса Маматовнинг жаҳли чиққан. Шу воқеадан кўп ўтмай эса айни шу туманлар раҳбарлари тўғрисида газетада танқидий мақолалар эълон қилган. Шу йўл билан улардан ўз ўчини олган.

Бугун YouTube, Facebook’да итдек аккиллаб, Ўзбекистонга тош отаётган Жаҳонгир Маматовнинг қилиқларига қараб, унинг ўтмиши беҳосдан ёдга тушади. Бундай Ватанхоинлари ҳали ҳам ўзини юлдуз, обрўли одам деб ўйлаши абсурд ҳолатдир. Бугунги кунда уни деярли ҳеч ким умуман танимайди, тенгдош ҳамюртлари хотирасида эса Маматов умрбод Ватан хоини сифатида қолган.

Интернетда тарқалган хабарлардан.

@daydi2021


Жаҳонгир Маматов каби ўз юртидан қочиб, чет элда ўзини “эксперт” қилиб кўрсатишга уринувчи кимсалар ватанга хиёнат қилувчилар қаторига киритилгани бежизга эмас. Бу қочқин, аслида, ўз юртида эмас, бошқа давлатлар учун керакли қўғирчоқ. Ҳеч қандай малакали таҳлилчи ёки эксперт бўлмаган ҳолда, хорижий нашрларда Ўзбекистон ҳақида турли уйдирмалар тарқатиши – бу унинг нақадар разил ва ифлос кимса эканлигини кўрсатади.

Биринчидан, Маматов 30 йилдан бери Ўзбекистонда бўлмаган, мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётини ўз кўзи билан кўрмаган, ўзгаришларни ҳис қилмаган. Лекин шунга қарамай, у бугунги Ўзбекистон ҳақида гапиришга уриняпти. Бу – ақлбовар қилмайдиган мантиқсизлик! У ким бўлибдики, бу юрт ҳақида, халқнинг хоҳиш-иродаси ҳақида ҳукм чиқарса ?

Иккинчидан, Маматов ўзини дин тарафдори қилиб кўрсатмоқчи, лекин аслида унинг бу тушунчаси дин ниқоби ортида давлатни ағдаришга даъват қилишдан бошқа нарса эмас. Маматов каби шахсларнинг ахлат миясидан экстремистик ва радикал ғоялар сочилиши бежиз эмас. У динни қалқон қилиб, мамлакатни беобрў қилишга, радикал ғояларни тарғиб қилишга ҳаракат қилмоқда.

Учинчидан, бу пиёниста, алкашни хорижий нашрлар ҳам “ижтимоий ташландиқ” одам сифатида топиб, уни “эксперт” қилиб кўрсатишмоқда. Маматов ҳақиқий мутахассис эмас, у фақат ўзининг мағлубиятга учраган ҳаётидан аламзада бўлиб, ҳозирги давлатни ёмонотлиқ қилишга ҳаракат қиляпти. Лекин аслида, у Ўзбекистонга қайтишдан умидини йўқотган, ўзини тута олмай қолган бир абгор қочқин холос.

Маматов ва унга ўхшаган қочқинлар, уларнинг шоввозликлари бирор-бир аҳамиятга эга эмас. Чунки улар мамлакатни ташлаб, ўз манфаатини ўйлаб, четда ғаразли гап-сўз тарқатаётган кимсалар. Улар шунақа шўрлик ҳолга тушиб қолганки, ўз юртида ҳеч ким уларни эсламайди ҳам, тўғри йўлга қайтишга умид ҳам йўқ. Улар ўзи яшаб турган давлат учун бир марталик қурол, кераги йўқ бўлса, шунчаки ташлаб юбориладиган шахслар.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, Маматовнинг ва унга ўхшаганларнинг валдирашлари ўзини ўзгаларга сингдиришга уринган айирмачиларнинг беқурб чақичлари холос. Улар халқ учун эмас, ўз “ҳомийлари” учун мавжуд. Лекин уларга ҳам кераги йўқ. Маматов ва унга ўхшаганларнинг оқибати битта – чет элда аламзада бўлиб, ҳайдармонликда ҳаётини якунлаш.

@daydi2021


Абдураҳмон Ташановнинг хориж нашрларига билдирган иддаолари ҳақиқатдан ҳам реал воқеликка кўз юмиш, ёки, ҳатто, атайлаб воқеаларни бурмалашга уринишдек кўринади. Чунки бугунги кунда интернетдаги очиқ манбаларнинг ўзиёқ Ўзбекистондан чиқиб кетган ва хориждаги турли жангарилик тузилмаларига қўшилган шахслар борлигини тасдиқлайди. Айниқса, ижтимоий тармоқларда ўзбек тилидаги радикал контентнинг кўпайиб бораётгани, ёшлар орасида экстремистик ғояларнинг тарқалаётгани ҳеч қандай сир эмас.

Ташановнинг “бундай ҳодисалар йўқ” деган гапи аслида журналистика мезонларига мутлақо зид. Чунки ҳуқуқ ҳимоячиси, чин ҳақиқатни излашни мақсад қилган бўлса, мавжуд ҳолатни бир томонлама эмас, холис таҳлил қилиши керак эди. Бироқ у, аксинча, реал вазиятни бузиб кўрсатишга ҳаракат қилмоқда. Бунинг ортида ёки билиб-билмай жасурлик қилаётган ғаройиб бир шахс бор, ёки Ташанов ўзини маълум бир аудитория олдида “эркин сўз” ҳимоячиси сифатида кўрсатишни хоҳлаяпти.

Энг ачинарлиси, бу каби одамларнинг турли хорижий нашрларга берган интервьюлари, ёзаётган постлари халқаро майдонда нотўғри тасаввур ҳосил қилишга хизмат қилади. Агар у ростдан ҳам объектив бўлганида, давлатимизга таҳдид солаётган диний экстремизм ҳақида ҳаққоний фактлар келтирарди, мутасаддилардан расмий ҳисоботларни талаб қиларди. Аммо у бундай қилмасдан олтикетлик қилаяпти.

Агар бу “ҳуқуқбон” жиддий фактларга таяна олмаса, ўзбек жамиятида диний радикализмга қарши курашиш учун амалга оширилаётган чора-тадбирларни инкор этса, демак, виждонан иш кўраётгани йўқ, ёки маълум бир гуруҳ манфаатига хизмат қилаётгани ойдинлашаяпти. Икки ҳолатда унинг бундай ёндашув ўз миллатдошларига зиён келтиради.

Бу каби “ҳуқуқдон”лар миллат ва давлат келажагини юртига хайрихоҳ бўлмаганлар билан муҳокама қилса, демак, уларнинг сўзи ҳам, фикрлари ҳам шубҳа остида. Ташанов каби “ҳуқуқбоз” деб кўрсатилувчи фаолларнинг позицияси аслида на эркинлик, на ҳақиқат билан боғлиқ – бу ёлғонни чиройли қилиб тиқиштиришдан бошқа нарса эмас.

@daydi2021


Ўзбекистонда виждон эркинлиги: Ҳозирги ҳолат ва ривожланиш йўналишлари, “Диний концепция” нега кераклиги ҳақида !

Ҳар бир давлатнинг ДИНИЙ КОНЦЕПЦИЯси бўлиши шарт. Бу концепция давлат ва жамият ўртасидаги муносабатларни тартибга солиб, ижтимоий барқарорликни сақлашда муҳим роль ўйнайди. Агар давлат ўз диний концепциясини белгилаб олмаса, бу ҳолатдан икки хил хавф юзага келади: Экстремизм ва радикаллашув: Ҳукумат томонидан аниқ концепция белгиланмаса, бошқа кучлар бу бўшлиқни ўз қарашлари билан тўлдириши эҳтимоли юқори бўлади.Мутаассибликка қарши чоралар: Диний бағрикенгликни мустаҳкамлаш билан бирга, ноанъанавий ва деструктив оқимлар тарқалишининг олдини олиш муҳим.

Шу сабабли, Ўзбекистондаги виждон эркинлиги сиёсати мувозанатли ёндашув талаб қилади ва ягона ДИНИЙ КОНЦЕПЦИЯ қабул қилиши: Диний эркинлик ва давлат барқарорлиги ўртасидаги чегарани белгилаш деб тушунилиши лозим!


Сир эмаски, Ўзбекистонда диний муҳит жуда нозик ва жиддий масала ҳисобланади. Расмий жиҳатдан тотувлик ва бағрикенглик тамойиллари ҳукмрон. Лекин амалда дин билан боғлиқ фаолиятлар, айниқса, асл ислом динидан ташқаридаги гуруҳлар давлатчиликка жиддий хавф туғдиришда давом этаяпти.
Жумладан ҳуқуқ тартибот органлари томонидан радикаллашган гуруҳлар, жамият бирдамлигига путур етказадиган оқимлар, давлат тузумига қарши ҳаракат қилувчи экстремистик гуруҳлар мунтазам фош этилиб уларга қарши доимий кураш олиб борилади.

Шу билан бирга юртимизда виждон эркинлигини таъминлаш йўналишида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

2017 йилдан бошлаб бу жараён янги суръат касб этди. Юзлаб масжид ва черковлар қурилиб, таъмирланди, зиёрат туризми учун шароитлар яратилди. Мамлакатда 16 та конфессияга мансуб 2 300 дан ортиқ диний ташкилот эркин фаолият юритмоқда. Диний таълимни ривожлантириш мақсадида 4 та олий ва 10 та ўрта махсус ислом таълим муассасаси, шунингдек, православ ва протестант семинариялари очилди.

Шу билан бирга, сохта диний қарашлар таъсирига тушиб қолган шахсларни ижтимоий мослаштиришга эътибор қаратилмоқда. Афв этиш амалиёти йўлга қўйилиб, 2019—2021 йилларда “Меҳр” операциялари доирасида 531 нафар ўзбекистонлик ҳарбий можаролар ҳудудидан қайтарилди.

Халқаро даражада ҳам Ўзбекистоннинг ташаббуслари эътироф этилмоқда. 2018 йилда БМТ Бош Ассамблеяси “Маърифат ва диний бағрикенглик” резолюциясини қабул қилди.

Келгуси йилдан бошлаб, 9-11 синф дарсликлари қаторига динлар тарихи дарслиги киритилиб, у ерда нафақат ислом дини тарихи балки бошқа динлар тарихи хам ўргатилиши инобатга олинган.


Мухтасар қилиб айтганда,
Дунёвий давлат ва диний муҳит


Ўзбекистон дунёвий давлат ва диний қадриятларидан чекинмайди, лекин қонунчиликка асосланган бошқарувни устувор қўяди. Ўзбекистонда бу борада тўғри йўналиш танланган: Ислом ва бошқа динларга бир хил эътибор: Давлат исломий таълимотларни ўрганишга ва диний меросни сақлашга эътибор қаратаётгани эътирофга лойиқ. Экстремизмга қарши кураш: Радикал оқимларга қарши кураш ҳукуматнинг устувор вазифаларидан бири бўлиб, бу хавфни бартараф қилиш учун доимий чоралар кўрилиб борилаверади.

Мақсад барчага бирдек ва тенг ҳуқуқлиликни таъминлаш. Қонунчиликда муайян чекловлар ва эркинликлар аниқ белгилаб қўйилса, виждон эркинлиги ва эътиқод масалаларига оид барча ҳолатлар муаммосиз тартибга солинади.
@daydi2021


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram

Показано 20 последних публикаций.