Дин хақида гапириш сенга эмас !!!
Бу ёзганларимни ўқиган кўпчиликнинг миясидан шу маънодаги истеҳзомонанд фикр ўтиши аниқ ! Аммо бугун ёзмасам бўлмади ! Ахир бу хақида хам кимдир фикр билдириш керак-ку ! ...
Маҳалламизнинг энг обрўли оиласи саналган, қолаверса халқнинг тили билан айтилганда “Оғзида илми бор” икки мулла акалар ўзаро қуда-анда бўлишди. Икки оилада хам диний билимларга қаттиқ амал қилингани учун қишлоқдан хеч ким турмуш қурадиган оиланинг бахтига шубҳа қилмади. Аммо... Яқинда қишлоққа борганимда билдим-ки, турмуш қурган бу оиланинг келини икки бола билан уйига қайтибди. Сабаб эса келин куёвнинг уйидаги шароитга кўника олмаганида экан. Куёв томон қўшним бўлганлиги учун ҳол-аҳвол сўрагани ўтдим. Қўшни мулла ака менга шундай деб, кўзларига ёш айланди :
- Мен уни илми бор, яхши одам деб, икки бола етим қолмасин деб эшигига минг бор ялиниб бордим ! Хатто Рўза-и-Рамазон ойларида хам кўнгли юмшар деб бордим ! Аммо кўнмади ! Яраштирмади ! Алоҳида уй олиб берсанг яшайди деди ! Мен буни қандай қиламан ! Холангни аҳволини биласан-ку ! Битта ўғил бўлса, кейин бизга ким қарайди ?!
Суҳбатимизни эса ташқаридан тиззалаб ўтирган-ча оғзидаги сумкага дастурхонни тишлаб тўрт оёқлаб эмаклаб келаётган қўшни хола бузди. Унинг белида “грижа” си борлиги учун тик туриб юролмайди. Куёв эса оиласи бузулгач четга ишлашга кетган...
Тантиқ қизини қўйнига солиб, ногирон қайнонанинг хизматини қилдириб қўймаган “Оғзида илми бор” ака эса 5 йилдан бери “Катта Хаж” га навбат кутади. “Умра” хаж эмас эмиш .... Яқинда яна эшитиб қолдим. Ўша куёв чет элдан келгач, онасини аҳволига чидай олмай қайнотаси атайин “кестиришга” қаршилик қилаётган никоҳига қарамасдан шароити оғирроқ бир оиланинг қизига уйланибди. Буни эшитган собиқ қайнота энди куёв билан унга ижоб ўқиган отасини қаматиш пайида судма-суд қатнаб юрибди ?! Сизнингча бу “Аҳли илмликми ?!”
Яна бир танишим бор. Қўлим қисқа келиб банкдан озроқ кредит олиб мусофир жойга уй кўтармоқчи бўлганимда мени “Харомхўр” га чиқариб, кўпни олдига изза қилганди. У бу гапини бир эмас, бир неча бор катта давраларга айтди. Нима мен кредитни хавасга оламанми ?! Тўғриси, шундай гаплари сабабли у билан бирга юришга юрак безиллаб қолганди. Аммо яқинда у билан бир жойга сафарга чиқишга тўғри келди. Йўлда кетар эканмиз, хар мачитни кўрганда машинани тўхтатиб сумка кўтариб у ерга кириб кетади. Сабабини сўрасам “ Масжидларга Қуръон китобини қўйиб чиқяпман. Ўлганимдан кейин мана шу китобни ўқиганларнинг савоби менга хам тегиб туради !” деб жавоб қайтарди. Энг қизиғи айнан мана шу танишим боласининг китоб ижарасига арзимаган пул сўраган ўқитувчи билан сўкишиб-урушганидан сўнг ўша китобни олиб бермаганди ! Айтингчи Қуръон китобидан бораётган савоблар сабаб қабр ичида гулларга бурканиб ётишни тасаввур қилаётган бу кимсанинг боласи ташқарида илмсизликдан мардикор бўлиб, бутун умр қаро терга ботиб юриши адолатданми ?! ...
Бой акалар масжид қуришга миллиардларни аяшмайди. Хатто якка ўзлари алоҳида-алоҳида қуришади. Аммо мактаб ёки шифохона учун улардан пул сўралса “Битта шуни қурмаса давлат нима қилиб юрибди?! Бу давлатнинг иши дейди ! ” Сабаби яна ўша ! Масжидларга ўқилган намознинг савоби гўрларини гуллатиши учун !
Яқинда бир 5 ёшли гўдак жигар касалигидан вафот этди. Бошланишида чет элда операция қилиш учун пул топа олмаган ота-она, касалликни ўтказиб юборишгач бор будини, хатто уйини сотиб дори-дармон қилиб югуришган бўлса хам имкон қила олишмади ! У ўлди !