2000 метр баландликда йўлимиз арчазор оралаб ўтди. Куз бўлгани учун атрофдаги ўт ўлан ва буталар аллақачон сариқ рангга бурканган, лекин арчаю қарағайларнинг яшиллиги кайфиятингизни кўтаради. Об ҳаво ҳам айни сафарбоп: 13 18 градус. Тоғнинг довонли жойларида шабада, айрим жойларида ёқимли шамол эсади.
Оқкўл чўққисигача фақат бир жойда қияроқ кўтарилиш бор, қолган қисмида кескин кўтарилишлар йўқ, бир маромда бемалол чиқиш мумкин. Соат 10:30 да чўққига кўтарилдик. Денгиз сатҳидан 2886 метр баландликдаги бу чўққи худдики Чотқол тизмалари орасига яширинган жавоҳирдек – чор атрофи Чотқолнинг баланд тоғлари билан ўралган.
Чўққининг этагида узоқдан худди пичоқ билан кесилгандек оқиш вертикал участка кўзга ташланади. Оқтошнинг ости ҳовуз. Ҳозир бу ерда сув қуриган. Баҳор пайтлари юқоридаги қорлар эриб, шу ерга тўпланади ва кичик кўл ҳосил бўлади. Чўққининг номи ҳам ана шу кўлдан олинган: Оқкўл.
Соат 11:00 да кейинги чўққи – Иметей томон йўлга чиқдик. Иметей Оқкўлдан бироз пастда жойлашган, лекин орада кўтарилишлар ҳам учрайди. 2830 метр баландликдаги супада чўпонлар манзилига дуч келдик. Куз келиб, қўйларни олиб тушишган, шекилли, ҳеч бир жон кўринмади. 2800 метрлик яна бир номсиз чўққидан тушганимизда қаршимизда Иметей чўққиси кўринди.
Тоғлар усти бўйлаб ўтган қарийб 3 километрлик йўлни бир ярим соатда босиб ўтдик. 2731 метр баландликдаги Иметей чўққисида тушлик қилдик, қайноққина қаҳва ичдик. Озгина дам олгач, тушишга қарор қилдик. Дарвоқе, чўққининг номи ажойиб: ўзбекча ҳам, қозоқча ҳам, тожикча ҳам эмас. Қандайдир юнонча, лотинча номларни эслатади. Афсус, бирон манбада бу номнинг этимологиясини топа олмадим.
Иметейга келишда Номсиз чўққининг чап тарафи бўйлаб келгандик, қайтишда ўнг тарафидан қулайроқ сўқмоқдан юрдик. Чўпонлар манзилига чиқадиган довондан пастга иниб, Оқкўлга чиқмасдан йўлни кесиб чиқишга қарор қилдик. Аввалига яхши сўқмоқ йўл билан юрдик, кейин эчки ва қўйлар юрган ноқулай сўқмоқлар билан амаллаб келган йўлимизга тушиб олдик.
Йўлда дам олишлар билан тўрт ярим соатда машинагача тушиб келдик. Қайтишда Оқсоқота шаршараси сафаримизга бонус бўлиб қўшилди. 15 метр баландликдан оқиб тушадиган шаршара худди сочнинг икки кокилига ўхшайди. Шаршара суви муздек. Қуёш чиқиб турганида ичига тушиб чиқардим. Оқсоқотасойда ювиниб, янада салқинлаб, Тошкент сари йўлга тушдик.
2024 йил 8 сентябрь
Тошкент – Кумушкон – Оқсоқота – Оқкўл Иметей
Видеоси: https://youtu.be/t52N2Xa3Q2Q