Ўзбекистонда 26 июль куни аномал иссиқ сақланиб қолади
26 июль куни Ўзбекистон бўйича жуда иссиқ об-ҳаво сақланиб туради, фақат Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида иссиқнинг бироз пасайиши кутилмоқда. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар берди.
Республика бўйлаб кундуз куни ҳаво ҳарорати 41-44 даражагача иссиқ, жанубда ва чўл ҳудудларида баъзи жойларда 45-46 даражагача иссиқ, Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида 35-40 даражагача иссиқ кўтарилади. Шамол тезлиги 17-22 метр/сониягача кучайиши кутилмоқда, баъзи жойларда чангли бўрон билан 25-30 метр/сониягача кучайиши мумкин.
Тошкент шаҳрида шамол тезлиги 15-18 метр/сониягача кучайиши ва ҳаво ҳарорати 41-43 даража иссиқни ташкил этади.
Тоғли ҳудудларда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 метр/сония тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 метр/сониягача кучаяди, баъзида эса 25-30 метр/сониягача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 28-33 даража иссиқ бўлади.
@daryo_live