Малайзиялик муфтий зиёрат-туризм бўйича Ўзбекистоннинг илк элчисига айланди
Малайзиянинг Перлис штати муфтийси Моҳд Асри бин Зайнул Абидин Ўзбекистоннинг фахрий зиёрат-туризм элчиси этиб тайинланди, дея хабар бермоқда ТИВ матбуот хизмати.
Ўзбекистон тарихидаги илк бундай элчилик сертификати 21—23 февраль кунлари Бухорода ўтказилган биринчи Халқаро зиёрат туризми бўйича форумда малайзиялик муфтийга тақдим этилган.
ТИВ матбуот хизматининг қайд этишича, Моҳд Асри ибн Зайнул Абидин — Малайзияда кўзга кўринган диний уламо ва жамоатчилик фикри етакчиларидан биридир. У узоқ вақт Малайзия Илмий университети, Уэльс университети ва Оксфорд Ислом тадқиқотлари марказида дарс берган.
Муфтий Малайзия масжидларидаги жума намозларида Ўзбекистоннинг ислом маданияти қадриятлари ва маънавий-тарихий мероси ҳақида мунтазам маърузалар ўқийди. Фейсбукдаги саҳифаси 1,1 миллиондан ортиқ одам обуна бўлган фахрий элчи ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонни зиёратчи сайёҳлар учун мафтункор йўналиш сифатида фаол тарғиб қилмоқда.
«Шу билан бирга муфтий таркибига Малайзиянинг ислом олимларини доимий киритиш шарти билан Ўзбекистонга сафар қилиш истагидаги сайёҳлар гуруҳларини шакллантириш бўйича ҳам иш олиб бормоқда», — дейилади хабарда.
Маълумот учун, 2018 йил февралида Ўзбекистон Малайзия фуқаролари учун 30 кунлик визасиз тартибни жорий этган эди. Яна бир маълумот — Ўзбекистоннинг нафақат зиёрат-туризм бўйича элчилари, шунчаки туризм бўйича элчилари ҳам бор. Масалан, Ўзбекистонда Тангем роли билан танилган актриса Ли Ёнг Э Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги туризм элчисидир.
https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg