"Долзарб бир ойлик": Янгибозорда иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотлар ўрганилмоқда
Давлатимиз Раҳбарининг маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини ошириш бўйича ишларни янада жадаллаштиришга қаратилган тегишли фармойишига биноан жойларда “долзарб бир ойлик” сафарбарлиги эълон қилинган.
Сафарбарлик доирасида республикамиздаги вазирлик ва идоралар раҳбарлари юртимиз бўйлаб маҳалаларда амалга ошириладиган иқтисодий-ижтимоий тадбирларга масъул қилиб бириктирилди.
Ушбу фармойиш ижроси юзасидан Божхона қўмитаси Раиси ўринбосари Н.Мусамухамедов Хоразм вилоятининг Янгибозор туманидаги “Гулистон”, “Катли”, “Олтинкўл” ва “Қадрият” маҳаллаларида бўлиб, туман ва маҳаллалар масъуллари ҳамда маҳаллий аҳоли билан учрашувлар ўтказди. Жойларда инфратузилмани яхшилаш, камбағалликни қисқартириш ва янги иш ўринларини яратиш бўйича амалга оширилаётган ишларни таҳлилий ўрганди.
Баҳор келиши билан мазкур маҳаллаларда ҳам аҳоли томорқа ерларини экинга тайёрлаш, суғориш тизимлари – ариқ ва зовурларни мавсумга шай ҳолатга келтириш, қудуқлар қазиш ишлари бошлаб юборилган.
Н.Мусамухамедов тик қудуқ ковлаш ва бетонлаш ишларини тезлаштириш, аҳоли томорқасидаги иссиқхоналардан унумли фойдаланиш, электр узатиш тармоқларини реконструкция қилиш, ҳудуддаги иқтисодий-ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш лойиҳаларини кўздан кечирди. Бу йўналишдаги ишларни янада жадаллаштириш, шу билан бир қаторда сифатли тарзда амалга ошириш юзасидан масъулларга аниқ вазифа ва топшириқлар берилди.
Шунингдек, Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш бўйича ҳудудларда кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ишларини ташкил этиш юзасидан ҳам зарур кўрсатмалар берилди.