Энг қувонарлиси, авваллари биз хорижий тажрибаларни ўрганган бўлсак, 2023 йилдан бошлаб, чет давлатлар божхона хизматларининг фаолиятимиздаги ислоҳотларга қизиқиши ошиб, бир қатор йўналишларда эришаётган ютуқларимиз билан яқиндан танишиш истагини билдиришмоқда.
Рақамлаштириш йўналишида Муҳтарам Президентимизнинг ташрифлари билан очилган “Божхона расмийлаштируви маркази”га 22 та давлатдан 210 га яқин божхона ва турли соҳа раҳбарлари ва ходимларининг ташрифи амалга оширилди.
Ушбу давлатлар орасида рақамлаштириш соҳасида олдинги ўринларда турадиган Озарбайжон, Россия, Грузия, Белорусь ва Арманистон каби мамлакатлар ҳам борлиги диққатга сазовордир.
Юртбошимизнинг амалдаги божхона тартиботларига илғор хорижий тажрибаларни татбиқ этиш ва соҳани рақамлаштириш йўналишларида берган топшириқларининг ижроси туфайли ўтган бир йилда экспорт декларацияларини 91 фоизи ёки 265 мингтаси, импорт декларацияларини 75 фоизи ёки 560 мингтаси соддалаштирилган тартибда расмийлаштирилди.
Бунда, экспортда 54 фоиз, импортда 14 фоиз декларациялар расмийлаштируви инсон омилисиз амалга оширилди.
Энг асосийси, 6 мингга яқин экспортёр ва 20 мингга яқин импортёрнинг ортиқча сарф-харажати ҳамда вақти тежалишига эришилди.