Репост из: «Наманган ҳақиқати» | Расмий канал
#ТАЙИНЛОВ
Наманган вилоят ҳокимига биринчи ўринбосар тайинланди
Наманган вилоят ҳокимининг 2020 йил 4 июндаги 298-сонли қарорига асосан, Юсупов Толиб Махмуджанович вилоят ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — вилоят иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
Толиб Юсупов 1978 йилда Наманган шаҳрида туғилган. 1999 йилда Наманган муҳандислик-иқтисодиёт институтини, 2009 йилда шу институт магистратурасини тамомлаган.
У 2017 йилдан ҳозиргача Наманган вилоят молия бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди.
Маълумот учун: Наманган вилоят ҳокимининг собиқ биринчи ўринбосари Аюбхон Камолов Вазирлар Маҳкамаси котибият мудири этиб тайинланганди.
_________
Бизни кузатишда давом этинг!
Янада кўпроқ ва ишончли маълумотлар
➡️ @NamanganHaqiqati телеграм каналида
🌐 www.namhaqiqat.uz