#БАЙРАМ_ТАБРИГИ
Ассалому алайкум, муҳтарама онахонлар! Ҳурматли опа-сингиллар!
Сиз, азизларни бугунги баҳор ва нафосат байрами билан самимий табриклайман. 8 март - Халқаро хотин-қизлар куни барчангизга муборак бўлсин!
Ушбу шукуҳли айёмда ҳаммамиз бизни дунёга келтирган, оқ сут бериб, меҳр ва тарбия бериб вояга етказган буюк она сиймосига, мўътабар аёл зотига таъзим қиламиз. Зеро, инсон қадрини улуғлаш, аввало, азизу мукаррама аёлларимизни улуғлашдан бошланади.
Юртимиз тинчлиги, бахт-саодати ва тотувлиги, олиб борилаётган ҳар бир бунёдкорлик, яратувчанлик ишларида аёлларимизнинг ақл-заковати, ўткир зеҳни мужассам эканлигини қувонч билан таъкидлаб ўтиш жоиз.
Биргина ўтган йилга назар соладиган бўлсак, туманимиз хотин-қизлари турли соҳаларда кўплаб ютуқларга эришишди.
Хусусан, туманимиз ёшларидан, ҳозирги кунда океан орти мамлакати - Америка қўшма штатларидаги нуфузли олий таълим муассасаси - "HARVARD" университетида таҳсил олаётган Гўзалхон Ҳайдарова ҳамда "Миссури" университетида таҳсил олаётган Дилобар Маҳмудхоноваларнинг эришган ютуқлари ва бу ютуқларни шахсан муҳтарам Президентимиз томонидан эътироф этилиши биз учун, албатта, улкан бахт ва фахр-ифтихор бахш этади.
Қолаверса, тажрибали педагог, устоз Зулфия Фозилованинг “Мўътабар аёл” кўкрак нишони билан тақдирланиши,
умуман олганда, юқорида номлари қайд этилганлар каби яна кўплаб опа-сингилларимиз туманимиздаги барча хотин-қизларга ҳар жиҳатдан ўрнак бўлиб, юртимиз равнақига муносиб ҳисса қўшмоқдалар.
Демак, Сиз ҳамиша эл-юрт ардоғидасиз. Сизнинг саломатлигингиз, бахтингиз, шаън ва ҳуқуқингиз биз учун кўз қорачиғидек азиздир.
Азиз ва муҳтарам опа-сингиллар!
Барчангизни яна бир бор 8 март - Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан самимий қутлаб, Сизларга сиҳат-саломатлик, оилаларингизда тўкин-сочинлик, бахт-саодат, шоду-ҳуррамлик ҳамда янгидан-янги зафарлар тилайман.
Чортоқ тумани ҳокими, Илҳомжон Саттаров.