КАНАЛ ВА АРИҚЛАРНИ БЕТОНЛАШ ИШЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА
Давлатимиз раҳбари қишлоқ хўжалигида сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва йўқотишларни камайтириш масалаларига тўхталиб, бир йил давомида сувни тежаш бўйича фавқулодда иш тизимига ўтилишини таъкидлаганди. Ушбу оқилона топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида бугун ҳар бир ҳудудда ишлар авж паллага кирган. Юртимиздаги қишлоқ хўжалиги экин майдонларига борувчи канал ва ариқларнинг катта қисми бетонлаштирилмаган. Шунинг ҳисобига улардан оқиб ўтувчи сувнинг ерга сизиб кетиши натижасида сарфи юқори бўлади. Бунинг олдини олиш учун эса дала четидаги ариқлар ва каналларни бетонлаш зарур.
Чортоқ туманида ҳам бу борадаги ишлар тизимли равишда, жадаллик билан олиб борилмоқда. Катта Наманган магистрал каналининг Чортоқ тумани ҳудудидан ўтган қисмларида бетонлаш ишлари жадал давом эттирилмоқда. Қолаверса, тумандаги фермер хўжаликларида ҳам ички ариқларда бетонлаш ишлари бажарилиб, якунига етказиш чоралари кўрилмоқда.
https://t.me/chortoqhokimligiuz